«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 09:32
ЎЗO‘Z

Хитойдан ташқарида ҳам коронавирус тарқалиш хавфи дунёни остин-устун қилмоқда

24 фев, 21:52 3 638 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хитойдан ташқарида ҳам коронавирус тарқалиш хавфи дунёни остин-устун қилмоқда Осиё ва Европа бозорлари душанба куни фаолият кўрсата бошлаганидан бери пастлади, нефт нархи эса коронавируснинг Хитойдан ташқарида шиддат билан тарқалиши (Эрон, Корея, Италия) туфайли баррелига 2 долларга арзонлади.

Корея ҳамда Италия жаҳоннинг йирик иқтисодиётига эга давлатлар ҳисобланади, Эрон эса йирик нефт экспортёрларидан бири. Инвесторлар АҚШ бозорлари очилишини кутишмоқда. Фючерс битимларида S&P 500 ва Dow Jones индекслари 2-3 %га арзонлади.

Ўзи нималар бўлди
Ўтган дам олиш куни коронавируснинг янги тўлқини бошланди: икки кун ичида Хитойдан ташқаридаги коронавирус билан боғлиқ ҳолат икки баравар кўпайди — 1200 дан 2619 кишига.

Жанубий Корея: диндорлар вирус ташимоқда
Дунёдаги энг тез коронавирус тарқалаётган жой Корея Республикаси ҳисобланади. Мамлакатда 833 та ҳолат аниқланган, 7 нафари ўлим билан якунланган. Энг кўп ҳолат мамлакат жануби-шарқидаги Тегу шаҳрида аниқланган — у ерда фаолият юритган “Иисус Синчхонджи черкови” диний сектаси Кореядаги коронавируснинг ўчоғи саналади. Сектанинг 9000 аъзосидан ярми карантинга олинган.

Секта раҳбари Ли Ман-хи ўлмасликка даъво қилиб, издошларига ҳам абадий ҳаёт ваъда қилган. Секта аъзоларидан бирида вирус топилса ҳам у шифохонага мурожаат қилишдан бош тортган. Сўнгра вирус аъзолар орасида шиддат билан тарқалган.

Италия: мамлакат шимоли фалаж бўлди
Европадаги коронавирус эпидемияси маркази Италия бўлиб турибди. La Republicca италян нашри маълумотларига кўра, мамлакатда 211 ҳолат қайд этилган — уларнинг аксарияти шимолдаги маркази Милан бўлган Ломбардия вилояти (165), Венето вилояти (27)да аниқланган. 4 киши вафот этган.

50 минг кишилик Миланга ёндош Лоди вилоятида карантин эълон қилинган, Венециядаги ҳар йилги карнавал қолдирилди.

Барчаси 18 февралдан бошланди. Ўшанда Ломбардиядаги касалхонага келтирилган 38 ёшли эркакда коронавирус аниқланган. Шифохонадаги ўнлаб беморлар ва шифокорлар вирусни юқтириб олди.

Мавжуд вазиятдан фойдаланмоқчи бўлган амалдаги ҳукуматга мухолиф ҳуқуқ фаоллари Маттео Салвини бошчилигида бош вазирни Африка шимолидан келаётган муҳожирларга нисбатан юритилаётган юмшоқ сиёсатини танқид қилди.

Италия январ ойининг охирида Хитойга бўлган барча парвозларни тақиқлаб қўйган эди. Бироқ хитойлик сайёҳлар мамлакатга учинчи мамлакатлар орқали келишда давом этишаётган эди.

Эрон: энг ёпиқ эпидемия
Аҳолиси 80 миллиондан ортиқ бўлган, Ислом динининг шиа масхаби маркази ҳисобланган Эрон Яқин Шарқ ҳамда Марказий Осиёдаги эпидемия марказига айланди. Ҳукуматга яқин бўлган қарийб расмий Ilna ахборот агентлиги хабарига кўра, Эрон коронавирусининг ўчоғи шиаларнинг Қум шаҳрида (аҳолиси 1 млндан ортиқ) 50 дан зиёд одам коронавирусдан халок бўлган.

Расмий маълумотларга кўра, Эронда 66 киши вирусни юқтириб олган, 12 киши вафот этди. Эрон туфайли коронавирус Афғонистон, Ироқ, Баҳрайн, Қувайтга қадар етиб борди.

Бозорларнинг реакцияси
Душанба куни биринчи бўлиб очилган Осиё бозорлари — Kospi корейс индекси 3.9 %, Shanghai Composite индекси 0.28 % пасайиш билан ҳафтани бошлади.

Европа Иттифоқининг Stoxx Europe 600 индекси 3.7 %, Британиянинг FTSE 100 индекси 3.3 %га пасайди. Европаликлар учун бу 2016 йилдан бери биринчи кескин тушиш бўлди.

Нью-Йорк фонд биржасида савдолар 23:30 да (Тошкент вақти) бошланади. Бироқ Америка индекслари ҳам тушиши кутилмоқда.
Душанба куни нефт нархи 4 %га арзонлади. Ҳозирда Brent баҳосидаги нефтнинг баррели $56,12 дан таклиф қилинмоқда.
Хитой, коронавирус




Мавзуга оид янгиликлар
  • NASA: Хитой Ойни ўзиники қилиб олмоқчи 19 апр, 09:09 0
  • Йенс Столтенберг: “Украина ҳарбийлар етишмовчилиги муаммосини ўзи ҳал қилиши керак” 19 апр, 08:26 1
  • Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди 19 апр, 07:00 85
  • Зеленскийга эҳтимолий суиқасднинг тафсилотлари ошкор бўлди 19 апр, 06:30 154
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 193
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 212
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Клубим мени қўйиб юбормоқчи эмасди, бироқ..." 19 апр, 08:50 0
  • Йенс Столтенберг: “Украина ҳарбийлар етишмовчилиги муаммосини ўзи ҳал қилиши керак” 19 апр, 08:26 1
  • U-23 Осиё Кубоги. Қатар Иорданияга қарши баҳсда сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди 19 апр, 08:08 0
  • Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финалда! 19 апр, 07:48 6
  • Ширинликлар юз терисига қандай таъсир кўрсатади? 19 апр, 07:30 12
  • Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди 19 апр, 07:00 84
  • Зеленскийга эҳтимолий суиқасднинг тафсилотлари ошкор бўлди 19 апр, 06:30 154
  • Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак" 19 апр, 06:00 42
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 193
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 212
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 322
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 394
  • Бўлимлар