«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 13:58
ЎЗO‘Z

Apple тўлиқ ойна билан қопланган қурилмани патентлади

24 фев, 20:43 3 019 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Apple тўлиқ ойна билан қопланган қурилмани патентлади Американинг Apple ширкати бутунлай ойна билан қопланган қурилмага патент олди. Бу сафар компания муҳандислари смартфонни тўлиқ ойна билан қоплашни таклиф қилди.
Кўринишидан у бир парча шишага ҳам ўхшаб кетади, лекин аслида бу гаджет бир нечта қисмларнинг бирлашмаси бўлиши ҳам мумкин.

Патент ҳужжатларидаги расмларга қараганда, ушбу iPhoneʼда на бирор тугмача, на бирор порт кўзга ташланмайди. Унинг корпуси яхлит экрандан иборат – ҳам олд ва орқа панелларни, ҳам ён қирраларни шу дисплей қоплаб олган. Apple бундай қурилма учун ўз операцион тизимининг янгича версиясини ҳам тайёрлаяпти.

Асосий интерфейс гаджетнинг олд юзасига чиқарилади, лекин шу билан бирга ён қирралар ва орқа томони ҳам қўлланиши мумкин. Шунинг эвазига фойдаланувчи экрандаги белгичаларни ёнга суриб варақлаганида, улар қўшни юзаларга ўтиб кетади. Интерфейснинг ўзи қурилманинг атрофини ҳалқадек ўраб олиб, ёпиқ айлана ҳосил қилади”, – дейилади патент ҳужжатларида.

Смартфоннинг олд ва орқа панеллари бўлмагани учун, фойдаланувчи уни қайси томонидан ушлаб турганини гаджет ўзи аниқлайди ва керакли юзага бош саҳифани чиқаради.

"Шиша қопламали электрон мослама" учун патент "визуал ва муаммосиз кўриниши" мумкин бўлган ойнага ишлов беришни таъминлайди.

Бундай қурилманинг дизайни ён ва орқа томонларда қўшимча экранлар бўлишини талаб қилади. Яъни Apple ҳамма томони шишали айфонни эмас, балки исталган тарафидан тегиниб ишлатса бўладиган сенсорли iPhone бўлади.

Бироқ мазкур iPhoneʼнинг қачон тақдим этилиши ҳақида гап-сўз йўқ; эҳтимол, у амалга оширилмаган лойиҳа сифатида, шунчаки патент ҳужжатларида қолиб ҳам кетар.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг 18 апр, 19:00 81
  • Ҳиндистонни ривожлантириш стратегияси сунъий интеллект ёрдамида яратилди 18 апр, 13:45 63
  • TikTok фотосуратлар учун мўлжалланган янги иловани чиқаради 13 апр, 22:30 41
  • Дунёдаги энг юпқа қўл соати чиқарилди (видео) 11 апр, 21:21 93
  • Италияда оёқ ўлчамига мослашувчан кўп йиллик кроссовка ихтиро қилинди 11 апр, 17:44 78
  • АҚШ фуқароларга “Касперский лабораторияси” дастурий таъминотидан фойдаланишни тақиқламоқчи 10 апр, 14:06 51
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ Исроилнинг жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар жорий этди 20 апр, 12:56 0
  • Душанбеда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди (фото) 20 апр, 12:28 0
  • Сутни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш юрак хуружига сабаб бўлиши мумкин 20 апр, 12:05 0
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 2
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 17
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 16
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 5
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 49
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 9
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 22
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 228
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 10
  • Бўлимлар