«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 14:41
ЎЗO‘Z

Сифати кафолатланмаган маҳсулотларни яширинча олиб киришга бўлган уринишлар фош бўлди

24 фев, 19:19 2 409 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Сифати кафолатланмаган маҳсулотларни яширинча олиб киришга бўлган уринишлар фош бўлди Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Келес” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан тамаки ва сифати кафолатланмаган озиқ-овқат маҳсулотлари, тиббиёт буюмлари ҳамда товар-моддий бойликларни ноқонуний йўллар билан олиб киришга бўлган уринишлар ўз вақтида фош этилди.

Жумладан, қўшни давлатдан кириб келган поезд йўловчиларининг юкларини белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказиш вақтида йўловчи фуқаро К.Р. умумий қиймати 6 миллион сўмлик 300 қути тамаки маҳсулотларини вагон ўриндиқлари остига яшириб олиб келаётганлиги аниқланди.

Шунга ўхшаш яна бир ҳолатда, мазкур поезд йўловчилари қўшни давлат фуқаролари Е.С. ва А.Е.лар 1981 дона турли хил хўжалик товарлари, ювиш воситалари ҳамда салкам 150 килограмм оғирликдаги озиқ-овқат маҳсулотларини ҳамда 189 дона биологик фаол қўшимчаларни вагон ўриндиқлари остига яшириб олиб келаётганлиги аниқланди. Аниқланган товарларнинг умумий қиймати салкам 41 миллон сўмни ташкил қилди.

Шунингдек, “Москва-Андижон” халқаро йўловчи поезди йўловчиларининг қўл юклари текшируви жараёнида фуқаро И.Қ. умумий қиймати 8,5 миллион сўмлик 83 дона тилла ва кумушдан ишланган заргарлик буюмлари ҳамда қўл соатларини вагон ўриндиқлари остига яшириб олиб келаётганлиги аниқланди.

Мазкур поезднинг яна бир йўловчиси фуқаро М.П. эса умумий қиймати 24,2 миллон сўмлик 1341 дона турли хил тиббиёт буюмларини вагоннинг хуфия жойларига божхона назоратидан яшириб олиб келаётганлиги фош этилди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар бўйича божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 21
  • Ҳоким ёрдамчилари Хитойнинг камбағалликни қисқартириш бўйича тажрибасини ўрганишни бошлади 19 апр, 12:49 23
  • Ўзбекистонда биринчи люкс сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди 19 апр, 12:00 143
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 77
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 326
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 431
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шомуродовнинг устозига махсус мукофот топширилди 19 апр, 13:57 0
  • Аббосбек Файзуллаев ушбу рейтингда пешқадам! 19 апр, 13:30 70
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 21
  • Ҳоким ёрдамчилари Хитойнинг камбағалликни қисқартириш бўйича тажрибасини ўрганишни бошлади 19 апр, 12:49 23
  • АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин 19 апр, 12:23 141
  • Ўзбекистонда биринчи люкс сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди 19 апр, 12:00 143
  • Россияда амалдорларнинг хорижга чиқишига чекловлар кучайтирилмоқда 19 апр, 11:36 51
  • Озарбайжон Эронга қарши ҳужумда фойдаланиш учун Исроилга аэродромларини топширди 19 апр, 11:09 288
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 77
  • “Байер” клуби мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатди 19 апр, 10:24 109
  • Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео) 19 апр, 10:00 71
  • Исроил дронлар орқали Эронга зарба берди 19 апр, 09:35 373
  • Бўлимлар