«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 18:26
ЎЗO‘Z

Трамп Ҳиндистонда. Стадиондаги нутқ ва савдо бўйича мураккаб музокаралар

24 фев, 18:36 2 699 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Трамп Ҳиндистонда. Стадиондаги нутқ ва савдо бўйича мураккаб музокаралар Фото: AFP/Getty Images
АҚШ президенти Дональд Трамп душанба куни Ҳиндистонга илк марта ташриф буюрди. Унга рафиқаси Мелания Трамп ва 12 кишидан иборат расмий делегация ҳамроҳлик қилмоқда. Улар орасида Оқ уй маслаҳатчилари ҳисобланган Трампнинг қизи Иванка ва куёви Жаред Кушнер ҳам бор.

У ташрифини мамлакат ғарбидаги Гужарот штатида жойлашган Аҳмадобод шаҳридан бошлади. Бу ерда у жаҳондаги энг йирик крикет стадиони бўлмиш «Мотера» стадионида чиқиш қилди.

Президентнинг нутқини стадионда йиғилган 100 мингдан ортиқ киши тинглади, улар орасида асли гужаротлик бўлган, баъзида «ҳинд Трампи» деб ҳам аталувчи Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ҳам бор эди.

Трампнинг ташрифидан мақсад сифатида жаҳондаги икки йирик демократик давлат ўртасидаги муносабатларни чуқурлаштириш айтилганди. Ҳиндистондагилар Трампнинг «Мотера»даги чиқишини Модининг 2019 йил 22 сентябрида Ҳюстонда қилган чиқишига тенглаштиришмоқда.

Трампни қаршилаш стадионга элтувчи йўлдаёқ бошланганди: «Мотера»гача йўл (22 км) бўйлари икки давлат раҳбарлари тасвирланган ва турли шиорлар акс этган билбордлар билан тўлганди. АҚШ президентини йўл бўйида оддий аҳоли вакилларидан ташқари, мамлакатнинг турли штатларининг маданиятини ифодаловчи артистлар ва фолклор жамоалари чиқишлар қилишди.

Гужарот аҳли Трампни олқишлади / GETTY IMAGES
Стадионга АҚШ президенти британиялик мусиқачи Элтон Жоннинг мусиқаси садолари остида кириб келди. Ҳинд халқига мурожаатини Дональд Трамп «намасте» (ҳиндча саломлашиш) сўзи билан бошлади ва олқишларга сазовор бўлди.

Кейин президент Ҳиндистон тарихидаги муҳим лаҳзаларни ёдга олди - қадимий даврлардан тортиб крикет ва Болливуд замонигача. У шундай деди: «Ҳиндистон ҳамиша менинг қалбимда алоҳида жойга эга бўлади».

Трамп ҳиндлар қаршисига Элтон Жон мусиқаси садолари остида чиқиб келди
Трамп Моди ҳақида илиқ фикрлар билдирди: «Уни барча севади, аммо мен айтишим керакки, у мураккаб шахс. Сиз нафақат Гужарот фахрисиз, балки ҳиндлар қийинчиликларни енгиб ўтиб ўз мақсадига эриша олишининг жонли тимсолисиз».

Шу билан биргаликда, Трамп одатдаги каби айрим атамаларни талаффуз қилишда хатоларга йўл қўйди. Бу сафар у Аҳмадобод шаҳри номини тўғри айта олмади, шунингдек, ҳинд файласуфи Свами Вивекананданинг номини айтишга қийналди. Ҳиндларнинг қадимий диний матнлари бўлмиш Ведалар эса унинг тилида «Весталар» бўлиб янгради.

«Мотера» стадиони
АҚШ президенти Сабармати Ашрамга - Маҳатма Ганди 13 йил яшаган қароргоҳга ҳам ташриф буюрди.
У ерда Дональд Трамп ва рафиқаси Мелания Гандининг йигирув чархини ишлатишга уриниб кўрди. Бу чарх Ҳиндистон мустақиллиги учун кураш рамзларидан бири бўлганди.

Сиёсатчилар ўзаро музокараларда товар айирбошлаш ҳажми ва савдо масалаларини муҳокама қилишди.

Гандининг машҳур ип йигирув чархи - Ҳиндистон мустақиллиги учун кураш рамзларидан бири
Америка Ҳиндистондан нима истайди?
Ҳиндистон - АҚШнинг йирик савдо ҳамкорлари қаторида тўққизинчи ўриндатуради. 2018 йилда икки давлат ўртасидаги маҳсулот айирбошлаш ҳажми 142,6 млрд долларни ташкил этган. Аммо давлатлар сиёсий масалаларда ҳамфикр бўлсада, савдо масаласида тўла келишув тузилмаган. Дональд Трамп аввалроқ ҳиндларнинг импорт божларини тоқат қилиб бўлмас божлар, Ҳиндистоннинг ўзини эса «солиқлар қироли» деб атаганди.

2019 йилда АҚШ Ҳиндистонни савдо имтиёзларидан маҳрум этганди, бу имтиёз туфайли Ҳиндистондан турли маҳсулотлар божсиз кириб келарди. Бунга жавобан Ҳиндистон ҳам Америка товарларининг айримларига қатъий бож жорий этганди.

Трампнинг ташрифи икки мамлакат ўртасидаги кескин савдо музокаралари фонида амалга оширилмоқда. АҚШ 2018 йил мартда пўлат ва алюминий импортига мос равишда 25 ва 10 фоизлик бож киритганди. Бунга жавобан Ҳиндистон 2019 йил июнда АҚШнинг 28 хил маҳсулотларига нисбатан бож миқдорини оширди.

Ўтган йили АҚШда эълон қилинган ҳисоботга кўра, ҳиндларнинг ЖСТнинг бошқа аъзолари учун божлари йирик иқтисодиётга эга мамлакатлар орасида энг юқориси экани маълум қилинганди.

Харобаларни тўсиб қўйган деворларга Трамп ва Модининг суратлари чизилди / Reuters
Америкаликларни айниқса тиббий жиҳозлар нархларини тартибга солиш ва Ҳиндистон томонидан жорий этилган рақамли маълумотларни сақлашнинг янги қоидалари қониқтирмайди. Дональд Трампнинг ташрифи давомида шу ва бошқа масалалар ҳал этилиши кутилмоқда.

Бу ташриф мобайнида давлатлар раҳбарлари интелектуал мулк ҳуқуқи, савдо ва хавфсизлик соҳасида бир қанча келишувларни имзолаши мўлжалланган.
ОАВ маълумотига кўра, Ҳиндистон Американинг 30та MH-60R Seahawk ва AH-64E Apache русумли ҳарбий вертолётларини жами 2,6 млрд долларга сотиб олиш бўйича битим имзолайди.

Аммо кўплаб муҳим масалаларда, масалан, савдо имтиёзларини қайтариш масаласидаги музокаралар ҳали якунига етмаган. Ташриф арафасида Трамп «айрим муҳим масалалар кейинроққа қолдирилгани» ҳақида айтиб ўтганди.

Шунингдек, ушбу ташриф давомида Американинг энергетик компанияси Westinghouse Ҳиндистоннинг ядро энергетикаси корпорацияси билан 6та ядро реактори қуриш бўйича келишув имзолаши кутилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Рус нашрлари: «Крокус»да теракт уюштирганлар наркотик таъсирида бўлган 28 мар, 17:40 29
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 275
  • АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади 28 мар, 14:00 90
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 426
  • Россия ФВВ: Crocus'даги теракт: қурбонлар сони 143 кишига етди 28 мар, 13:10 81
  • Усмоновнинг шикояти бўйича Германияда икки прокурорга нисбатан иш очилди 28 мар, 12:49 182
  • Сўнгги янгиликлар
  • Рус нашрлари: «Крокус»да теракт уюштирганлар наркотик таъсирида бўлган 28 мар, 17:40 29
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 10
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 79
  • Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди 28 мар, 16:44 121
  • Қандли диабет касаллигида рўза тутса бўладими? 28 мар, 16:20 68
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 96
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 53
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 275
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 45
  • Тошкентда 29 март куни «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади 28 мар, 14:24 45
  • АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади 28 мар, 14:00 90
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 426
  • Бўлимлар