«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 21:32
ЎЗO‘Z

Коронавирус Афғонистонга ва араб давлатларига кириб келди

24 фев, 14:03 5 165 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Коронавирус Афғонистонга ва араб давлатларига кириб келди Афғонистонда янги COVID-19 коронавируси юқтириши билан боғлиқ илк ҳолат қайд этилди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Фирозуддин Фирузга асосланган ҳолда 1TV News телеканали хабар тарқатди.

Афғонистон соғлиқни сақлаш вазири 23 февраль куни Ҳирот вилоятида уч киши коронавирус юқтиришда гумон қилиниб, улардан намуналар олинган, текширувлар натижасида уларнинг бирида коронавирус юқтириш ҳолати тасдиқланган. Бемор яқинда Эроннинг Қум шаҳридан Афғонистонга қайтгани айтилмоқда.

Телеканал хабарида айтилишича, айни вақтда Ҳиротда фавқулодда ҳолат жорий этилган.
Айни вақтда Кувайт ва Баҳрайнда ҳам коронавирус билан боғлиқ илк ҳолатлар қайд этилди.

Баҳрайн ахборот агентлиги (BNA) қироллик соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнотига асосланиб хабар беришича, Эрондан келган фуқарода янги типдаги коронавирус аниқланган ва бу мамлакатдаги илк ҳолатдир. Бемор ким билан алоқада бўлган бўлса уларнинг барчаси Манамадаги тиббиёт марказида карантинга жойлаштирилган.

Баҳрайн ҳукумати вирус кенг тарқалиши олдини олиш чораларини кўрмоқда.
Кувайтда эса уч киши коронавирусдан зарарлангани аниқланди. Беморларнинг барчаси шу кунларда Эронда бўлиб қайтганди.

Сўнгги кунларда Эрон ҳам коронавируснинг янги ўчоғига айланди. Эрон тиббиёт ходимлари 19 февраль куни мамлакатда коронавирус юқиши билан боғлиқ илк ҳолат ҳақида маълум қилишганди, ўтган вақт ичида 12 нафар эронлик вирус қурбонига айланган. Сўнгги маълумотларга кўра, Эронда вирусдан зарарланганлар сони 47 нафарни ташкил қилмоқда. Уларнинг барчаси Қум шаҳрида яшовчилар ёки шу шаҳарда бўлганлардир.

Янги коронавирус
Хитой ҳукумати 2019 йилнинг 31 декабрида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига мамлакатнинг марказий қисмидаги Ухан шаҳрида (Хубэй провинцияси) номаълум касаллик тарқалаётгани ҳақида хабар берганди. Мутахассислар касаллик қўзғатувчиси - янги коронавирус эканини аниқлашди. ЖССТ январь ойининг иккинчи ярмига келибгина вирус тарқалишини жаҳон миқёсидаги фавқулодда ҳолат сифатида эълон қилди ва вирусга янги расмий ном берилди - COVID-2019.

Сўнгги расмий маълумотларга кўра, Хитойнинг материк қисмида вирусдан зарарланганлар сони 77 мингдан ошган, 2592 киши ҳалок бўлган, 24,7 минг киши касалликдан тузалган.

Шу вақтгача ЖССТ маълумотига кўра, Хитойдан ташқари яна 28 мамлакатда вирус юқишининг 1769 ҳолати қайд этилган, 17 киши қурбон бўлгани айтилганди. Энди вирус тарқалган мамлакатлар сони 30дан ошиб кетди.

Айни вақтда Хитойдан ташқари Жанубий Корея ва Италияда ҳам вирус тарқалиши авж олган. Жанубий Кореяда вирусдан зарарланганлар сони 833 нафарга етди, 7 бемор вафот этди.
Италияда эса вирус юқтирганлар сони 150 нафарга етган, 3 киши ҳалок бўлган.
Афғонистон, коронавирус




Мавзуга оид янгиликлар
  • Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди 24 апр, 20:08 4
  • Украина ҳукумати АҚШ танқидига учради 24 апр, 19:42 26
  • Кремль чечен амалдорининг қўлга олиниши воқеасига аралашмайди 24 апр, 19:17 52
  • Россия мудофаа вазири ишдан олиниши мумкин 24 апр, 18:26 138
  • Украина дронлари Россиядаги нефть базаларига ҳужум қилди 24 апр, 16:20 147
  • Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда 24 апр, 15:56 185
  • Сўнгги янгиликлар
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 0
  • Гвардиола, Артета, Энрике: “Барса”нинг иштаҳаси “чўнтаги”га тўғри келмаяпти 24 апр, 20:33 0
  • Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди 24 апр, 20:08 3
  • Украина ҳукумати АҚШ танқидига учради 24 апр, 19:42 24
  • Кремль чечен амалдорининг қўлга олиниши воқеасига аралашмайди 24 апр, 19:17 51
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 97
  • Россия мудофаа вазири ишдан олиниши мумкин 24 апр, 18:26 137
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 13
  • Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони билан рақиб бўлишдан қўрққани йўқ! 24 апр, 17:44 86
  • Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман" 24 апр, 17:22 78
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 159
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 148
  • Бўлимлар