«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 00:14
ЎЗO‘Z

Миср компанияси Ўзбекистон энергетика тармоғини ривожлантиришда кўмаклашади

23 фев, 19:55 2 437 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Миср компанияси Ўзбекистон энергетика тармоғини ривожлантиришда кўмаклашади Фото: Энергетика вазирлиги матбуот хизмати
Ўзбекистон энергетика вазири Алишер Султонов Тошкентда Мисрнинг Elsewedy Electric компанияси президенти ва бош ижрочи директори Аҳмад ал-Сувейди билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

Вазирлик матбуот хизматига кўра, музокаралар давомида Ўзбекистон энергетика тармоғини ривожлантиришда мисрлик мутахассислар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва уларнинг халқаро тажрибасидан фойдаланиш имкониятлари муҳокама қилинди.

Энергетика вазири Миср компанияси раҳбарини янги генерация қувватлари қурилиши бўйича тайёргарлик босқичидаги лойиҳалар билан таништирди. Улар Сирдарё вилоятида 1 000 мегаваттлик қуёш электр станцияси ва 1 300 мегаваттлик иссиқлик электр станциясидан иборат.

Қайд этилганидек, Ўзбекистонда Халқаро молиявий корпорация (Жаҳон банки) ва Осиё тараққиёт банки билан бирга 2025 йилгача 2 гигаватт қувватли қуёш электростанцияларни қуриш учун салоҳиятли инвесторларни аниқлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Шунингдек, ХМК билан бирга «1200—1400 МВт қувватга эга иссиқлик электр станциялари қурилиши» лойиҳаси доирасида тендер савдолари эълон қилинган. Ғолибларни шу йил ноябрь—декабрь ойларида аниқлаш режалаштирилган. Лойиҳанинг тахминий қиймати 1,0 – 1,3 миллиард долларга тенг.

Инвестициявий ҳамкорликдан ташқари, Энергетика вазирлиги Elsewedy Electric компанияси билан электр энергетика тизимида маълумотларни қайта ишлаш республика ягона марказини яратиш, илғор технологиялар асосида кўмир қазиб олишни ривожлантириш, шунингдек, углеводородларни чуқур қайта ишлашга сармоя киритиш каби устувор йўналишларда ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканлиги таъкидланди.

Маълумот учун, 1938 йилда ташкил топган Миср компаниясининг дунёдаги 15 мамлакатда 30 та ишлаб чиқариш қуввати мавжуд, у ерда 15 мингдан ортиқ ходим меҳнат қилади. Elsewedy Electric қайта тикланадиган энергия ишлаб чиқариш учун кабеллар, трансформаторлар, электротехника буюмлари, электр узатиш тармоқларини қуриш ва жиҳозлаш, тарқатиш тизимлари, газ ҳисоблагичларини ишлаб чиқариш бўйича етакчилардан бири эканлигини айтиб ўтган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 151
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 263
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 78
  • Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди 18 апр, 17:23 171
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 144
  • Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади 18 апр, 13:24 171
  • Сўнгги янгиликлар
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 4
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 54
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 110
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 46
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 66
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 88
  • Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди 18 апр, 21:49 145
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 151
  • Оғабек Собиров, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова «Тожикистон халқ ҳофизи» бўлди 18 апр, 21:20 127
  • Қирғизистонда инсон аъзоларини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди 18 апр, 21:07 159
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 263
  • Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради? 18 апр, 19:38 623
  • Бўлимлар