«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 12:16
ЎЗO‘Z

Абдуҳакимов Ўзбекистонда “Туризм-365” телеканалини очиш таклифини билдирди

23 фев, 17:30 2 553 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Абдуҳакимов Ўзбекистонда “Туризм-365” телеканалини очиш таклифини билдирди Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ахборот хизмати
Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари – туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов Тошкент давлат иқтисодиёт университети биносида республика гидлар гуруҳи вакиллари билан учрашиб, уларни 21 февраль – Бутунжаҳон экскурсиячилар куни билан табриклади.

Азиз Абдуҳакимов бугунги кунда туризм соҳаси ривожланишида экскурсиячи гидларнинг ўрни ниҳоятда катта эканлигини таъкидлаб, уларнинг машаққатли меҳнати ва соҳа ривожига қўшаётган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирди. Шу ўринда Бош вазир ўринбосари қисқа вақт ичида Ўзбекистондаги гидлар сонини ошириш кераклиги ҳақида сўзлади.

Азиз Абдуҳакимов дарҳақиқат саёҳат маданиятини кишиларга болаликдан шакллантириш зарурлигини таъкидлаб, шу йўналишда дастур тузиш ва унга кўра, ёш сайёҳларга мўлжалланган кўрсатувларни ташкил қилиш, махсус видеокурсларни тавсирга олиб тарқатиш чоралари кўрилишини айтди.

“Эҳтимол, Туризм-365 телеканалини очиш вақти келгандир, зеро ички туризм бугунги кунда талаб даражасида ўрганилмаган”, - қўшимча қилди бош вазир ўринбосари.

Азиз Абдуҳакимов бугунги кунда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан экскурсиячи гидлар билан мулоқотга киришиб, оператив маълумот алмашиш имконини берувчи янги лойиҳа устидаги ишлар тугагани, бу келгусида сайёҳлик соҳаси билан боғлиқ муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш имконини беришини маълум қилди:

“Гидлардан илтимосимиз – сайёҳ билан ҳаракатланаётиб қаердадир камчилик ё муаммо кўрдингизми, дарҳол ушбу платформа орқали бизга матн, фото ёки аудио шаклида йўлланг. Сир эмаски, ҳудудларда кафе ва ресторанлар, санитария-гигиена шохобчалари ва инфратузилма билан боғлиқ муаммолар талайгина. Бундан ташқари, туристик хизмат кўрсатувчиларнинг муомаласи кўнгилдагидек бўлмаслиги мумкин. Бундай камчиликлардан тезкор хабардор қилсангиз, биз тегишли давлат идоралари ва ташкилотлар билан ҳамкорликда зарур чораларни кўрамиз. Шу тариқа мавжуд муаммоларни биргаликда бартараф этамиз”.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда биринчи люкс сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди 19 апр, 12:00 0
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 39
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 314
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 429
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 101
  • Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди 18 апр, 17:23 248
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистонда биринчи люкс сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди 19 апр, 12:00 0
  • Россияда амалдорларнинг хорижга чиқишига чекловлар кучайтирилмоқда 19 апр, 11:36 12
  • Озарбайжон Эронга қарши ҳужумда фойдаланиш учун Исроилга аэродромларини топширди 19 апр, 11:09 157
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 38
  • “Байер” клуби мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатди 19 апр, 10:24 51
  • Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео) 19 апр, 10:00 46
  • Исроил дронлар орқали Эронга зарба берди 19 апр, 09:35 255
  • NASA: Хитой Ойни ўзиники қилиб олмоқчи 19 апр, 09:09 129
  • Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Клубим мени қўйиб юбормоқчи эмасди, бироқ..." 19 апр, 08:50 147
  • Йенс Столтенберг: “Украина ҳарбийлар етишмовчилиги муаммосини ўзи ҳал қилиши керак” 19 апр, 08:26 115
  • U-23 Осиё Кубоги. Қатар Иорданияга қарши баҳсда сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди 19 апр, 08:08 88
  • Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финалда! 19 апр, 07:48 123
  • Бўлимлар