«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2020, 07:31
ЎЗO‘Z

Пиёдалар йўлакларида ташқи реклама объектларини ўрнатиш тақиқланди

23 фев, 08:01 899 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Пиёдалар йўлакларида ташқи реклама объектларини ўрнатиш тақиқланди «Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида»ги Ҳукумат қарори (104-сон, 20.02.2020 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Huquqiy axborot маълум қилиб ўтди.

Қарорга мувофиқ, ер участкаларидаги ташқи реклама объектлари учун 10 йил муддатга, давлат мулки бўлган бино ва иншоотлардаги ташқи реклама объектлари учун 5 йил муддатга ДХМлар орқали реклама жойлари паспортларини бериш бир марталик йиғим суммасини тўлаш орқали амалга оширилади.

Ер участкасига ўрнатилган видео экранли ташқи реклама объектлари учун кўрсатилган муддат қўшимча 10 йил муддатга узайтирилади.
Ҳозирга қадар қонуний ўрнатилган ташқи реклама объектларини мазкур қарор талабларига мослаштириш учун 6 ой муддат берилди.

Ушбу муддатда мослаштирилмаган реклама объектлари эгалари томонидан ихтиёрий равишда ўз кучи билан олиб ташланади (акс ҳолда бу иш суд тартибида амалга оширилади).
2020 йил 1 мартдан бошлаб Тошкент шаҳрида ташқи рекламани жойлаштириш соҳасидаги фаолиятнинг алоҳида тартиби жорий қилинади.

Бунда, ташқи реклама объектларини ер участкаларида жойлаштириш ҳуқуқи («E-IJRO AUKSION» орқали) фақат юқори технологияли ташқи реклама объектларига берилади.
Қарор билан ташқи реклама объектларини ўрнатиш тақиқланган ҳудудлар белгиланди. Жумладан, тротуар ва пиёдалар йўлакларида ташқи реклама объектларини ўрнатиш тақиқланади.

Қарор билан ташқи реклама объектларини қуриш тартиби, қуриш учун бериладиган ер, бино ва иншоотлар рўйхатини шакллантириш, қуриш ҳуқуқини электрон аукцион орқали бериш тартиби тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда автомобиль йўлларини ривожлантириш учун янги жамғармалар тузилади 13 янв, 08:30
  • Реклама берувчилар ва тарқатувчилар қандай миқдорда жаримага тортилиши мумкин экани аниқ белгиланади 23 окт, 15:55
  • Реклама сотиш бўйича агентларни ишга таклиф қиламиз 31 авг, 13:48
  • Монополияга қарши қўмита: Рекламани ўзбек тилида қўй деб буйруқ беришга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ 26 июн, 22:30
  • "Реклама тўғрисида"ги қонунга ўзгартиришлар киритилди 14 дек, 09:15
  • «Бегона» тажриба: симёғочга эълон ёпиштирганлар жазоланади! 11 фев, 12:55
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қибрайда йилига 1000 тонна озиқ-овқат маҳсулоти ишлаб чиқарадиган қўшма корхона қурилмоқда 05 июн, 07:00 0
  • Норвегияда кўчки бир нечта уйни денгизга олиб кетди (видео) 05 июн, 06:30 1
  • Россия ва Қозоғистон чегарасидаги 300 ўзбекистонлик бўйича махсус комиссия қарори қабул қилинади 05 июн, 06:00 3
  • Қирғиз депутатининг Ӯзбекистон Республикаси Бош вазирига жавоби 05 июн, 00:45 1 319
  • Тачмурод Агамуродов «Қизилқум» бош мураббийига айланди 05 июн, 00:30 192
  • Президент Сергелини Тошкент маркази билан боғлайдиган янги айланма йўл лойиҳасини бориб кўрди 05 июн, 00:05 194
  • Бугун 100га яқин киши коронавирус юқтирди. Бир қанчаси аҳоли орасидан чиқди 04 июн, 23:53 520
  • Гиёҳвандликни ташлаган қиз таниб бўлмас даражада ўзгарди 04 июн, 23:21 823
  • Шифокорлар K витамини билан коронавирус ўртасидаги боғлиқликни топишди 04 июн, 23:00 704
  • Инновацион асрнинг табиий ифори… 04 июн, 22:39 255
  • Маҳалладан нафақа олиш “шапка”сиз битмайдими? ёхуд қўлга тушган маҳалла раиси ҳақида 04 июн, 22:20 621
  • Янги қонун амалга киритилди 04 июн, 22:00 983
  • Бўлимлар