«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 14:30
ЎЗO‘Z

Миллий гвардия институтига ўқишга қабул қилиш тартиби

22 фев, 10:15 5 705 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Миллий гвардия институтига ўқишга қабул қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланади.
Низомга кўра, институтга ўқишга киришни хоҳлаган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ўқишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланган Бутлаш режасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг Институтга қабул ўринларини ажратиш тўғрисидаги буйруғига асосан амалга оширилади.

Институт курсантлари контингентини сифатли бутлаш учун:
- ҳарбий-профессионал йўналиш;
- дастлабки танлаш;
- ҳарбий-профессионал танлаш;
- тест синовларини назарда тутувчи комплекс босқичма-босқич танлаш амалга оширилади.

Институтга ўқишга кириш учун номзодлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган талабларга жавоб бериши зарур.

Институтни битиргандан кейин ўқишни тугатгандан сўнг тузилган контракт бўйича кўзда тутилган муддат тугамасдан ҳарбий хизматни ўташдан бош тортган, шунингдек контракт шартларини бажармаганлиги, содир этган жинояти учун судланганлиги сабабли бўшатилаётган ёки бундай контрактни тузишдан бош тортган ҳарбий хизматчи Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ уни ўқитиш учун сарфланган бюджет маблағларини давлатга қоплаб бериши тўғрисида номзодлар ва уларнинг ота-оналари мувофиқ шаклда ёзма равишда огоҳлантирилади.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан ҳар йилнинг 1 декабрига қадар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига келгуси йил учун Институтга қабул қилинувчи номзодлар сони тўғрисида маълумот тақдим қилинади.

Институтга қабул қилинувчи номзодларни дастлабки танлаш тадбирларини ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан мудофаа ишлари бошқармаларига топшириқ берилади.

Институтга ўқишга қабул қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг буйруғи билан қабул комиссияси тузилади ва уларнинг таркиби тасдиқланади.

Қабул комиссиясига Институт бошлиғи раҳбарлик қилади.
Қабул комиссияси таркибига Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тегишли таркибий тузилмаларининг мутахассислари киритилади.

Қабул комиссияси қабул йилининг 10 мартидан 1 сентябрига қадар фаолият юритади.
Номзодлардан аризалар (билдиргилар) қабул йилининг 1 февралидан 1 апрелига қадар қабул қилинади.

Фуқаро ёшлар томонидан мудофаа ишлари бўйича бўлимларга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
- ариза (билдирги);
- паспорт (ҳарбий гувоҳнома) нусхаси;
- туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси;
- чақирилувчининг чақирув участкасида қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси ёки ҳарбий гувоҳномаси;
- номзод томонидан қўлда ва компьютерда ёзилган таржимаи ҳол;
- анкета;
- ўқиш, иш ёки хизматни ўташ жойидан (агар ўқиётган, ишлаётган ёки хизматни ўтаётган бўлса) тавсифнома ҳамда маълумотнома;
- ота-онасининг иш жойидан маълумотнома (агар ишлаётган бўлса);
- ота-онасининг Институтга ўқишга киришига розилик хати;
- маълумоти тўғрисидаги (умумий ўрта, академик лицейлар ва ўрта махсус профессионал таълим) ҳужжатлар (асли ва нусхаси) ҳамда рейтинг дафтарчаси (баҳолар табели) нусхаси;
- Институтга ўқишга киришда имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар (асли ва нусхаси);
- яқин қариндошлар орасида вафот этганлар бўлса, уларнинг ўлим ҳақида гувоҳномасининг нусхаси;
- 3 х 4 см ўлчамдаги 6 та фотосурат (бош кийимсиз ва бурчаксиз) ҳамда 4,5 х 6 см ўлчамдаги 4 та фотосурат (бош кийимсиз);
- давлат сирларидан фойдаланишга ижозат беришнинг тегишли шакли учун зарур бўлган ҳужжатлар;
- номзоднинг яшаш жойидаги ҳудудий ички ишлар органидан жиноий жавобгарликка тортилмаганлиги ва судланмаганлиги тўғрисидаги маълумотнома (ҳарбий хизматчилар мазкур маълумотномани тақдим қилиши талаб этилмайди).

Номзоддан айрим ҳужжатларга аниқлик киритиш учун қўшимча равишда зарур ҳужжатлар ва маълумотлар талаб қилиниши ёки тегишли ташкилотлардан сўраб олиниши мумкин.

Номзодлар томонидан ҳужжатларни тақдим этишда паспорт, туғилганлик ҳақида гувоҳнома, чақирилувчининг чақирув участкасида қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ёхуд чақирилувчининг ҳарбий гувоҳномаси шахсан кўрсатилади.

Ҳарбий хизматчилар таркибидаги номзодлар томонидан ўз хизмат ўташ жойига назарда тутилган ҳужжатлар билан бирга қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
- Институтга ўқишга киришга тавсияловчи ҳужжатлар (муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга — ҳарбий бўлинманинг умумий йиғилиши баённомасидан кўчирма, контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга эса — ҳарбий қисмнинг аттестация комиссияси йиғилиш баённомасидан кўчирма);
- Давлат сирларидан фойдаланиш учун тегишли шакл бўйича ижозатнома (рухсатнома) мавжудлиги тўғрисида маълумотнома (фақат тегишли шакл бўйича ижозатнома (рухсатнома)си мавжуд бўлганлар учун);
- ҳарбий қисмлар (муассасалар) ва бўлинмаларнинг командирлари (бошлиқлари) томонидан берилган илтимоснома.

Фуқаро ёшлар ва ҳарбий хизматчиларга давлат сирларидан фойдаланишга ижозат беришнинг тегишли шакли бўйича ижозатнома (рухсатнома) Мудофаа ишлари бўйича бўлим ва бошқармалар томонидан расмийлаштирилади.

Ижозатномаси (рухсатномаси) мавжуд бўлмаган ҳарбий хизматчилар учун ижозатномани (рухсатнома)ни расмийлаштириш учун зарур бўлган материаллар белгиланган тартибда ҳарбий қисмлар (муассасалар) командирлари (бошлиқлари) томонидан Мудофаа ишлари бўйича бўлим ва бошқармаларига ҳар йилнинг 5 апрелига қадар юборилади.
Миллий гвардия, ўқиш




Мавзуга оид янгиликлар
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 78
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 22
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 12
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 129
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 284
  • Баёнот: радар бўйича янгилик нотўғри талқин қилинмоқда 23 апр, 20:38 162
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иброҳим Раисий: “Эронга қайта ҳужум бўлса, яҳудий давлатидан ҳеч нарса қолмайди” 24 апр, 13:57 0
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 35
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 78
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 22
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 85
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 12
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 71
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 129
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 71
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 88
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 32
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 387
  • Бўлимлар