«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 14:09
ЎЗO‘Z

АҚШ разведкаси Россия Трампни қайта президент қилиш учун ҳаракат бошлаганини маълум қилди

21 фев, 21:43 3 450 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
АҚШ разведкаси Россия Трампни қайта президент қилиш учун ҳаракат бошлаганини маълум қилди Фото: The New York Times
АҚШ разведка хизматлари ходимлари Конгресснинг Вакиллар палатаси разведка бўйича қўмитасига Россия Дональд Трампнинг қайта президент этиб сайланишига кўмаклашиш мақсадида Америка сайлов кампаниясига аралаша бошлагани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда 13 февраль, пайшанба куни, бўлиб ўтган ёпиқ брифингда маълум қилинган, дея хабар бермоқда The New York Times ўз манбаларига асосланиб.

Разведка вакилларининг маълум қилишича, Россия Демократик партиянинг праймеризига ҳам ва умуман сайловнинг боришига ҳам аралашмоқчи. Ҳисоботда таъкидланишича, Россия махсус хизматлари ходимлари ижтимоий тармоқларда ўзини худди америкаликдек кўрсатиш ўрнига, америкаликларни ёлғон маълумотларни такрорлашга ундаш устида ишламоқда. Бу ижтимоий тармоқларнинг ёлғон маълумотларни чоп этишга доир қоидаларини четлаб ўтиш мақсадида қилинмоқда.

Разведка хизматлари маълумотига кўра, Америка сайловларига аралашиш учун Россия бошқа мамлакатлардаги эмас, балки айнан АҚШдаги серверлардан фойдаланмоқчи, шунингдек, киберҳужумларни худди Эрондаги хакерлар амалга ошираётгандек кўринадиган қилиб уюштирмоқчи.

The Washington Post’нинг қайд этишича, Россия Трампга ёрдам бериш учун айнан қадамлар ташлаши ҳали тугал маълум эмас. Брифинг давомида АҚШ президентининг тарафдорлари янграган баёнотларга қарши чиқиб, Трамп Москвага фаол қаршилик кўрсатгани, Украинага қурол-яроғ тақдим этгани ва НАТОни мустаҳкамлаш устида ишлаганини таъкидлаган.

Брифингнинг эртасига Дональд Трамп АҚШ миллий разведкаси директори вазифасини бажарувчи Жозеф Магуайрни танқид қилган — брифингни унинг ёрдамчиси Шелби Пирсон ўтказган эди. 19 февраль, чоршанба куни эса Трамп миллий разведка раҳбарлигига Магуайр ўрнига АҚШнинг Германиядаги элчиси Ричард Гренелл тайинланишини маълум қилди.

Америка махсус хизматларининг фикрича, Россия расмийлари 2016 йилда АҚШ президенти сайлови жараёнига аралашув кампаниясини уюштирган. Расмий Москва ушбу айбловни қатъий рад этиб келади. Шунингдек, АҚШда Дональд Трампнинг сайловолди штабининг Россия билан алоқалари бўлган, деб тахмин қилинади, бироқ АҚШ махсус прокурори Роберт Мюллер олиб борган суриштирув бу тахминни тасдиқламади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Украиналик модель дунёдаги энг узун сочли аёл сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди 25 апр, 13:43 0
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 109
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 152
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 231
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 48
  • Россияда «катта балиқ» тўрга тушди. У нимада айбланмоқда? 25 апр, 07:13 365
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украиналик модель дунёдаги энг узун сочли аёл сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди 25 апр, 13:43 0
  • Усмон Тошев: "Шубҳасиз, Саудияни ютишни хоҳлаймиз" 25 апр, 13:17 75
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 21
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 54
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 109
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 50
  • Хосе Венансио Лопес: Рақибимиз жаҳоннинг энг кучли терма жамоаларидан бири эканини яхши биламиз 25 апр, 11:05 141
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 53
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 152
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 59
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 107
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 55
  • Бўлимлар