«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 16:02
ЎЗO‘Z

6=9×4. Норвегияда 6 соатлик меҳнат унумдорлиги маълум қилинди

21 фев, 16:45 2 993 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
6=9×4. Норвегияда 6 соатлик меҳнат унумдорлиги маълум қилинди Фото: 123RF
Норвегия бир суткада 6 соатдан камроқ ишлаш давомийлигига эга бўла туриб, қолган давлатларга нисбатан меҳнат унумдорлиги бўйича 2 баравар меҳнат унумдорлигига эга. Давлат ташкилотларида иш вақти ўртача 8-9 соат давом этадиган Греция, Россия ва Кореяда меҳнат унумдорлиги Норвегияга нисбатан 3-4 марта кам. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида бўлиб ўтган видеоселектор мажлисида шу ҳақда маълум қилинди.

Давлат идораларида иш жадвалига қатъий риоя қилиш, дам олиш кунларида давлат хизматчиларининг дам олишига тўсқинлик қилмаслик, давлат хизматларини ташкил этиш ҳамда инсон ресурсларини бошқаришда меҳнат қонунчилигига амал қилиш меҳнат унумдорлигини оширувчи асосий омиллардир.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари Нодиржон Мақсумовнинг билдиришича, айни юқоридаги омилларга эътиборсизлик сабабли хорижий давлатлар нуфузли олий таълим муассасаларида таҳсил олган ўзбекистонлик ёшларнинг аксарияти ҳукуматнинг иш ҳақидаги таклифини рад этишган. «Умид» жамғармаси орқали таълим олган ўзбекистонликларнинг аксари эрталабдан ярим кечагача ишда қолиш эҳтимоли боис, давлат идораларида ишлаш таклифларини қабул қилишмаган.

«Қолаверса, давлат идоралари ва ташкилотларида ишлаётган хизматчиларнинг ота-оналаридан ҳам кўплаб хатлар келди. “Менинг фарзандим давлат хизматида ишлайди, дам олиш куниям, байрам куниям, кечаси-кундузи ишлайди, биз кўрмаймиз”, деган мазмунда.

Энг ачинарлиси, мунтазам равишда белгиланган вақтдан қолиб ишлаш, байрам кунлари, дам олиш кунлари ишлаш оилавий муҳитга, ишчи соғлиғига салбий таъсир кўрсатиб, меҳнат лаёқатини эрта йўқолишига олиб келиши мумкин. Шунақа бўляпти ҳам. У ёки бу раҳбарни қидириб қолиб, нима бўлганига қизиқсак, бемор бўлгани ойдинлашади.
Бунинг сабаби меҳнат тартиби билан боғлиқ бўлиб чиқмоқда. Бундан ташқари, асосий вақтини ишда доимий ўтказиш ходимларда ижодий кайфият пасайишига, уларнинг иш самарадорлиги тушишига, шунингдек, ташкилотларнинг электрэнергияси, интернет ва бошқа жорий харажатлари ошишига ҳам сабаб бўлмоқда. Бу бюджет маблағларини англатади», - деди Нодиржон Мақсумов.

Мажлисда маълум қилинишича, ўтказилган таҳлилларга биноан ишдан сўнг қолиб ишлаш натижасида иқтисодиёт ва ижтимоий фойдага нисбатан салбий оқибатлари бир неча баробар ортиқдир.

«Буюк Британияда ўтказилган айрим тадқиқотларга кўра, иш вақти давомийлиги натижадорлик билан тескари пропорционал экани аниқланган. Яъни, ходим қанча кўп ишласа, унинг самарадорлиги шунчалик тушиб борган.

Биз учун қанчалик ғайритабиий туюлмасин, қуйидаги рақамлар тадқиқотчилар ҳақлигини кўрсатмоқда. Тадқиқот давомида аниқланишича, Норвегия бир суткада 6 соатдан камроқ ишлаш давомийлигига эга бўла туриб, қолган давлатларга нисбатан меҳнат унумдорлиги бўйича 2 баравар меҳнат унумдорлигига эга. Давлат ташкилотларида иш вақти ўртача 8-9 соат давом этадиган Греция, Россия ва Кореяда меҳнат унумдорлиги Норвегияга нисбатан 3-4 марта кам.

Барчамиз бир нарсани чуқур англашимиз лозим. Бундан буён иш жойида қанчалик кўп ўтириш эмас, балки натижадорлик асосий мезон бўлиши лозим. Ходимлар иш фаолиятини унинг иш жойида қанчалик узоқ ўтириши билан баҳолаш одат тусига айланган.

Аксарият раҳбарлар учун ходимнинг ишдан сўнг, нима билан банд эканлиги эмас, балки иш жойида ўтирганлиги муҳим. Ваҳоланки, бугун замоннинг ўзи ушбу ёндашувни инкор этмоқда. Эндиликда, раҳбарларнинг раҳбарлик салоҳияти ходимларининг қанча вақт иш жойида ўтиргани билан эмас, балки натижадорлиги билан ўлчанади», - деди Мақсумов.




Мавзуга оид янгиликлар
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 76
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 72
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 63
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 92
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 553
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 519
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 4
  • Украина Вазирлар Маҳкамаси: Хориждаги 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган украиналик эркаклар энди паспорт ололмайди 25 апр, 15:22 11
  • Футзал. Осиё чемпионати 1/4 финал: Вьетнам қандай таслим этилди? (видео) 25 апр, 15:06 16
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 139
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 45
  • Тожикистонда 17 ёшли йигитни яшин урди 25 апр, 14:11 135
  • Украиналик модель дунёдаги энг узун сочли аёл сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди 25 апр, 13:43 75
  • Усмон Тошев: "Шубҳасиз, Саудияни ютишни хоҳлаймиз" 25 апр, 13:17 153
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 39
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 75
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 163
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 72
  • Бўлимлар