«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 18:03
ЎЗO‘Z

Шифокорни ҳақоратлашди... иш судда кўрилди

20 фев, 22:08 2 968 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шифокорни ҳақоратлашди... иш судда кўрилди Фуқаро Н.Эргашев 2020 йил 22 январь куни соат 8:00 ларда, Қува тумани, Бўстон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 79-сонли ҚОП УАШ биносига кириб, у ерда ушбу поликлиника врачи, иш бўйича жабрланувчи М.Ғуломовни нима сабабдан турмуш ўртоғига йўлланмани туман юқумли касалликлар шифохонасига эмас, балки туман туғруқхонасига йўлланма берганлигини айтиб, М.Ғуломовни шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ва уятли сўзлар билан ҳамкасблари орасида сўкиб ҳақорат қилади.

Судда аниқланган ҳолатларга кўра, жабрланувчи М.Ғуломов 2020 йил 22 январь куни поликлиникада хизмат вазифасини бажараётганида, ҳуқуқбузар Н.Эргашевни турмуш ўртоғи М.Эргашева келиб, ҳомиладор эканлигини айтади, ҳомиладорликни рўйхатга олишдан аввал текширув учун қон анализлар топширилади ва қон анализ натижаларига кўра, М.Эргашевада “гепатит-С” касаллиги аниқланади (оғир даражаси).

Шундан сўнг шифокор хизмат вазифасидан келиб чиқиб, йўриқнома асосида беморни туман туғруқхонасига йўлланма асосида жўнатади, бемор М.Эргашевага туман туғруқхонаси ва юқумли касалликлар врачлари томонидан тиббий муолажалар олиб борилади.

Врачлар томонидан ҳуқуқбузар ва унинг аёлига беморнинг аҳволи оғирлашаётганлигини, аслида ушбу касаллик ҳомиладор бўлмаганлар учун ҳам хавфлилигини, ҳомиласи катта бўлган сари жигарни қисиб қўйиб жигар ишламаслиги ва беморнинг ҳаёти хавф остида қолиши мумкинлиги тушунтирилади. Шундан сўнг бемор М.Эргашева ҳомиласини тушириб юборади.

Судда, юқумли касалликлар шифокорлари ва туғруқхона шифокорлари ҳам мутахассис сифатида сўралади. Шундан сўнг ҳолатга аниқлик киритилади.
Чунки, Н.Эргашев шифокорлардан маслаҳат олиб, агар аёли туғса, унинг икки нафар фарзанди онасиз қолиши мумкинлигини тушуниб етади ва аёлини ҳомилани туширишини у ва ўзи хоҳлаганлиги аён бўлади. Чунки беморнинг ҳаёти ҳақиқатдан ҳам хавф остида эди.

Мазкур иш Қува туман маъмурий судида кўрилиб, ҳуқуқбузар Н.Эргашев қилган ҳақоратлари учун кечирим сўради ва унинг учун шифокор тўғри йўл кўрсатганлигини айтиб, бошқа бу каби ҳолатлар қайтарилмаслигига ваъда берди, ҳуқуқбузар қонунда белгиланган тартибда жазога тортилди.

Қува туман маъмурий
судининг раиси
А.Жумаев.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 10
  • Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди 28 мар, 16:44 121
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 53
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 45
  • Тошкентда 29 март куни «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади 28 мар, 14:24 45
  • Тошкентда ўқувчисининг номусига тегмоқчи бўлган мусиқа ўқитувчиси 8 йилга қамалди 28 мар, 11:39 127
  • Сўнгги янгиликлар
  • Рус нашрлари: «Крокус»да теракт уюштирганлар наркотик таъсирида бўлган 28 мар, 17:40 29
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 10
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 79
  • Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди 28 мар, 16:44 121
  • Қандли диабет касаллигида рўза тутса бўладими? 28 мар, 16:20 68
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 96
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 53
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 275
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 45
  • Тошкентда 29 март куни «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади 28 мар, 14:24 45
  • АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади 28 мар, 14:00 90
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 426
  • Бўлимлар