«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 04:24
ЎЗO‘Z

Деҳқон бозорларидаги нарх-наво маълум қилинди

20 фев, 12:02 3 447 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Деҳқон бозорларидаги нарх-наво маълум қилинди Давстатқўм мамлакат ҳудудларидаги марказий деҳқон бозорларида 2020 йил 18 февраль куни кузатув ўтказиб, алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини келтирди.

Мол гўшти (суяксиз гўштидан ташқари) 37 000 сўмдан 57 000 сўмгача (кг)
Кузатув натижасига кўра, 1 кг мол гўштининг (суяксиз гўштидан ташқари) минимал нархи Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори»да қайд этилган (37 000 сўм). Мол гўштининг максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да кузатилди (57 000 сўм).

Қўй гўшти 39 000 сўмдан 68 000 сўмгача (кг)
Қўй гўштининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Тошкент шаҳрининг «Қўйлиқ деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да (39 000 сўм) рўйхатга олинган. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да (68 000 сўм) кузатилди.

Картошка 1 200 сўмдан 5 000 сўмгача (кг)
Олиб борилган кузатув натижаларига кўра, картошканинг минимал нархи Тошкент шаҳрининг «Эски шаҳар деҳқон бозори» ва «Фарҳод деҳқон бозори»да қайд этилган (1 200 сўм). Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да (5 000 сўм) қайд этилди.

Пиёз 1 700 сўмдан 4 000 сўмгача (кг)
Кузатув натижасига кўра, пиёз маҳсулотининг минимал нархи Жиззах шаҳрининг «Жиззах марказий деҳқон бозори»да (1 700 сўм) кузатилди. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори», Урганч шаҳрининг «Урганч марказий деҳқон бозори»да кузатилди (4 000 сўм).

Сабзи 1 000 сўмдан 5 000 сўмгача (кг)
Сабзи маҳсулотининг минимал нархи кузатув натижасига кўра, Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори», Андижон шаҳрининг «Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори», Жиззах шаҳрининг «Жиззах марказий деҳқон бозори», Навоий шаҳрининг «Саховат бозори», Наманган шаҳрининг «Наманган чорсу деҳқон универсал бозори», Термиз шаҳрининг «Термиз шаҳар деҳқон озиқ-овқат бозори», «Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори», Гулистон шаҳрининг «Гулистон деҳқон бозори», Чирчиқ шаҳрининг «Чирчиқ деҳқон бозори», Фарғона шаҳри «Фарғона шаҳар марказий деҳқон бозори», Урганч шаҳрининг «Урганч марказий деҳқон бозори», Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори»да (1 000 сўм) қайд этилган. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да (5 000 сўм) кузатилди.

Тухум 4 000 сўмдан 10 000 сўмгача (10 дона)
Тухум маҳсулотининг кузатув натижасига кўра, минимал нархи Тошкент шаҳрининг «Эски шаҳар деҳқон бозори» «Фарҳод деҳқон бозори» ва «Қўйлиқ деҳқон бозори»да кузатилди (4 000 сўм). Максимал нархи эса Самарқанд шаҳрининг «Сиёб деҳқон бозори», «Темирйўл деҳқон бозори», «Дамариқ деҳқон бозори» Тошкент шаҳрининг «Эски шаҳар деҳқон бозори», «Олой деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да қайд этилган (10 000 сўм).

Гуруч 3 800 сўмдан 18 000 сўмгача (кг)
Кузатув натижаларига кўра, Гуруч маҳсулотининг минимал нархи Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори»да рўйхатга олинган («Нукус» навли гуруч 3 800 сўм). Максимал нарх эса Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да кузатилди («Лазер» навли гуруч 18 000 сўм).

Ўсимлик ёғи 8 000 сўмдан 13 500 сўмгача (1 л)
Ўсимлик ёғи маҳсулотлари кузатув натижасига кўра, минимал нархи Андижон шаҳрининг «Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори»да (маҳаллий пахта ёғи 8 000 сўм) кузатилди. Максимал нархи эса Чирчиқ шаҳрининг «Чирчиқ деҳқон бозори» ҳамда Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да (кунгабоқар ёғи 13 500 сўм) кузатилди.

Шакар 5 500 сўмдан 6 500 сўмгача (кг)
Шакар маҳсулоти кузатув натижасига кўра, минимал нархи Навоий шаҳрининг «Саховат бозори», Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори», «Эски шаҳар деҳқон бозори» ва «Қўйлиқ деҳқон бозори»да (5 500 сўм) кузатилди. Максимал нархи эса Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори», Андижон шаҳрининг «Янгибозор деҳқон бозори» ва «Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори», Жиззах шаҳрининг «Жиззах марказий деҳқон бозори» ва «Эски шаҳар деҳқон бозори», Самарқанд шаҳрининг «Сиёб деҳқон бозори», «Темирйўл деҳқон бозори», «Дамариқ деҳқон бозори» ҳамда Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори» ва «Миробод деҳқон бозори»да (6 500 сўм) кузатилди.
бозор, нарх-наво




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 169
  • Баёнот: радар бўйича янгилик нотўғри талқин қилинмоқда 23 апр, 20:38 108
  • Бойсундаги аянчли ЙТҲда аёллар ва болалар ҳалок бўлди 23 апр, 20:18 179
  • Судя иқрори: “Никоҳни бекор қилиш иши одамни бездиради, аммо ҳаётнинг ҳақиқатлари олдида жимман” 23 апр, 19:33 98
  • Фарғонада алиментдан қочган ота қудуқдан топилди 23 апр, 19:14 90
  • Андижонда болалар аравачасига яширилган минглаб қўрғошин ўқлари тўхтатиб қолинди 23 апр, 18:32 118
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 64
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 127
  • Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак" 23 апр, 23:48 47
  • Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити" 23 апр, 23:20 52
  • Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, энг муҳими бор кучимизни ишга солиш" 23 апр, 23:03 55
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнам устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди (видео) 23 апр, 22:44 90
  • Аббосбек Файзуллаев бирданига учта совринга даъвогар 23 апр, 22:24 168
  • Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз" 23 апр, 22:20 135
  • Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади" 23 апр, 22:02 84
  • Афғонистондаги далаларга чигирткалар ҳужум қилди 23 апр, 21:44 85
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 169
  • Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди 23 апр, 20:53 473
  • Бўлимлар