«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 13:34
ЎЗO‘Z

78 турдаги дарахт ва буталар қимматбаҳо навларининг рўйхати тасдиқланди

20 фев, 11:27 3 728 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
78 турдаги дарахт ва буталар қимматбаҳо навларининг рўйхати тасдиқланди “Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини сақлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида“ги Ҳукумат қарори (93-сон, 18.02.2020 й.) қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, давлат ўрмон фондига кирмайдиган 78 турдаги дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг рўйхати тасдиқланди.

Маълумот учун, Президентнинг тегишли Фармони билан давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига 2019 йил 1 ноябрдан 2020 йил 31 декабргача мораторий жорий этилган.

Қарорга кўра, мораторий жорий этилган давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарнинг қимматбаҳо навларини кесиш бўйича:
– давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали аризаларни қабул қилишга;
– ҳудудий экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш органлари томонидан дарахтлар ва буталарни кесиш учун хулосалар беришга;
– туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан дарахтлар ва буталарни кесиш учун рухсатномалар расмийлаштирилишига йўл қўйилмайди.

Табиий омиллар, касалликлар таъсирида шикастланган, одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф солаётган дарахтларни кесиш ва қирқиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга риоя қилинган ҳолда фақат туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари томонидан амалга оширилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга келди 23 апр, 13:18 0
  • Деновдан Тошкентга қараб «йўлга чиққан» сифатсиз гўшт тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:31 0
  • Тожикистон ва Қирғизистондан ўтказилган гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:08 0
  • Кредитни қайтармаган тадбиркор 1,6 млрд. сўмлик биносидан айрилди 23 апр, 10:48 23
  • Хоразмда ўз танишини уйига чақириб, ўлдирган аёл қамоққа олинди 22 апр, 23:59 363
  • АҚШ Тошкент шаҳри бўйлаб ҳаво сифатини мониторинг қиладиган сенсорлар ўрнатади 22 апр, 22:30 32
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ашурматовнинг ҳайдалиши муҳокамаларга сабаб бўлмоқда 23 апр, 12:51 0
  • Деновдан Тошкентга қараб «йўлга чиққан» сифатсиз гўшт тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:31 0
  • Тожикистон ва Қирғизистондан ўтказилган гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:08 0
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 3
  • Еврокомиссия TikTok'га нисбатан иккинчи текширувни бошлади 23 апр, 11:23 5
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун гуруҳ ғолиблиги учун ўйнайди 23 апр, 11:08 39
  • Кредитни қайтармаган тадбиркор 1,6 млрд. сўмлик биносидан айрилди 23 апр, 10:48 23
  • Тайванда ўнлаб кучли зилзилалар содир бўлди 23 апр, 10:30 35
  • АЭХА раҳбари: Эрон атом бомбасини яратишга яқин турибди 23 апр, 10:04 54
  • Туя сути кундалик эҳтиёжга айланиши кутиляпти 23 апр, 09:39 108
  • Эрон раҳбари Раисий музокара ўтказиш учун Покистонга келди 23 апр, 09:16 55
  • Ким Чен Инга аталган қўшиқ (видео) 23 апр, 08:56 109
  • Бўлимлар