«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 01 2020, 00:35
ЎЗO‘Z

Россияда смартфонлар қимматлаша бошлади

20 фев, 10:16 1 561 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Россияда смартфонлар қимматлаша бошлади Фото: «Коммерсантъ»
Коронавирус тарқалиши сабабли Россия смартфонлар бозорида нархларнинг ошиши кузатилмоқда, аммо қурилмалар тақчиллиги қайд этилмаган. Бу ҳақда «Известия»га таяниб Дарё хабар берди.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, биринчи навбатда, нархларнинг ўсиши Хитой ишлаб чиқарувчиларининг маҳсулотларига тегишли бўлиб, бунга Хитойда ишлаб чиқариш заводларининг ёпилишига бевосита сабаб бўлмоқда. Февраль ойида Россияда деярли барча Хитой смартфонлари учун акциялар ва чегирмалар якунланди, уларнинг нархи амалда 10—20 фоизга ошди. Таҳлилчиларнинг фикрича, Хитой фабрикаларида ишлаб чиқаришнинг тўхташи ҳар ҳафтада қуриламалар нархларининг 1,5—3 фоизга ўсишига олиб келади.

Қайд этилишича, Apple ва Samsung маҳсулотларининг нархи ўсиши камроқ бўлади. Samsung’нинг ишлаб чиқариш заводлари Жанубий Корея, Вьетнам ва Венгрия давлатларида жойлашган бўлиб, Apple компанияси Янги йил олдидан одатдагидан бир ярим баравар кўпроқ қурилма жўнатган.

Таъкидланишича, iPhone’нинг нархлари ҳали кўтарилишни бошламаган, чунки ушбу моделдаги смартфонларга талаб ошиши одатда кузда кузатилади.

17 февраль, душанба куни, Apple коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун бутун дунё бўйлаб iPhone етказиб беришни чеклаётганини эълон қилди. Компаниянинг таъкидлашича, жорий чоракда унинг даромади мутахассислар кутганидан паст бўлади.

Февраль ойи бошларида мутахассислар Россия бозорида смартфонлар нархи кўтарилишини тахмин қилган. Уларнинг сўзларига кўра, агар Хитойда ишлаб чиқариш 10 февралдан олдин тикланмаса, март ойининг охирига келиб, Россиядаги дўконларда электрон қурилмалар қолмаслиги мумкин. Аввало, етказиб бериш билан боғлиқ муаммолар Хитой брендларига тааллуқли бўлади.

Январь ойи охирида смартфон ишлаб чиқарувчиларнинг ҳамкорлари Хитой компаниялари коронавирус сабабли гаджетларни етказиб беришни кечиктирганлигини маълум қилган. Хусусан, Huawei, Xiaomi, Vivo, Realme, ZTE ва Lenovo маҳсулотлари Россия ҳудудига киришни тўхтатган.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Samsung Хитойда смартфон ишлаб чиқаришни тўхтатди 04 окт, 08:45
  • Энг кўп ишдан чиқадиган смартфонлар маълум қилинди 04 июн, 21:20
  • Samsung Galaxy S8 дан кўра iPhone X’дан кўпроқ даромад кўради 03 окт, 18:47
  • Apple компанияси Samsung дан бозорнинг 3 фоизини тортиб олди 26 июл, 10:19
  • Samsung компанияси Galaxy S6 ва Galaxy S6 Edge смартфонлари ишлаб чиқариш ҳажмини оширади 11 мар, 21:20
  • Рублнинг қадрсизланиши “Apple”нинг Россиядаги онлайн-дўконининг иккинчи марта ёпилишига сабаб бўлди 17 дек, 12:53
  • Сўнгги янгиликлар
  • Синовли кунлардан ўтишда жамиятнинг ҳар бир аъзоси масъулият сезиши керак 01 июн, 00:23 0
  • Хонанда Феруза Жуманиёзовадан янги қўшиқ (видео) 01 июн, 00:12 0
  • «Аёл эмас, хизматкор керак, дейишди». Оддий аёлнинг оддий бўлмаган ҳикояси 31 мая, 23:50 136
  • Навоий ва Самарқандда янги касалланиш ҳолатлари аниқланди 31 мая, 23:26 518
  • «Тошкентда Осиё чемпиони бўлиб, мухлисларни футболга қайтармоқчимиз» — Темур Кападзе 31 мая, 23:13 262
  • Ниқоблар чиндан ҳам коронавирусга қарши ёрдам беради (фото) 31 мая, 22:45 402
  • Бранко Иванкович: "Коронавирус дунёдаги жамики инсонлар тенглигини кўрсатди" 31 мая, 22:23 278
  • Энтони Жошуа: Майк Тайсонга қарши жанг қилишни хоҳламайман 31 мая, 22:00 782
  • Қашқадарёда «Комби» 13 ёшли болани уриб юбориб каналга ағдарилди 31 мая, 21:38 489
  • «Энергетик-БГУ» 6 та гол урилган ўйиннинг сўнгги сонияларида ғалабани қўлдан чиқарди 31 мая, 21:19 567
  • Озодбек Назарбеков Президентнинг янги фармони ҳақида: Ўзбек санъатида уйғониш даври бошланмоқда 31 мая, 21:12 553
  • «Crew Dragon» ХКС билан туташтирилди 31 мая, 20:45 320
  • Бўлимлар