«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 21:00
ЎЗO‘Z

Янги вазирликнинг мақсад ва вазифалари маълум қилинди

20 фев, 07:30 3 596 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Янги вазирликнинг мақсад ва вазифалари маълум қилинди Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ахборот хизмати
Янги ташкил этилган Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов вазирликнинг асосий мақсад ва вазифалари тўғрисида батафсил маълумотлар берди.

Вазирнинг сўзларига кўра, ҳар бир маҳаллада «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойилига асосланган янги тизим жорий этилади. Бунда жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, аҳоли ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш билан бирга қашшоқликни йўқотиш ва ҳар бир оила билан алоҳида шуғулланиш ишлари амалга оширилади.

Шунингдек, вазирлик ташкил қилиниши билан фуқаролар йиғини раисига бир қатор қўшимча ҳуқуқлар берилди. Жумладан, фуқаролар йиғини раиси ҳудуддаги профилактика инспектори фаолиятига баҳо бериш, уни рағбатлантириш, агарда, ўз лавозимига нолойиқ деб топилса ички ишлар органлари билан биргаликда лавозимидан озод қилишгача бўлган ҳуқуқ берилди. Қолаверса, профилактика инспекторларнинг иш самарасини янада кучайтириш учун уларга юклатилган 235 турдаги вазифа ва функциялардан 13 турдаги вазифалар қисқартирилди.

«Ҳозирги кунда 9121та маҳалла бўладиган бўлса, шулардан 3000га яқин маҳаллаларнинг ўз биноси бўлган. Қолганлари эса турли давлат ва тадбиркорларнинг биноларида иш фаолиятини олиб боришган. Эндиликда ҳар бир маҳалла ўз фаолиятини олиб борувчи бино билан, ахборот технологиялари билан таъминланади», дея Раҳмат Маматовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Тадбирда ёшлар билан биргаликда нуроний ва кексаларни ҳам қўллаб-қувватлаш вазирликнинг асосий вазифалари эканлиги қайд этилди. Хусусан, «Нуроний» жамғармаси вазирликка кўчирилган ва ҳеч кими йўқ ёлғиз нуроний кексаларга маънавий ёрдам кўрсатиш, уларни санаторийларга жўнатиш ва шу каби амалларни бажариш кўзда тутилган.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги вазир ўринбосари Азизбек Икромовнинг сўзларига кўра, олдинлари профилактика инспекторлари ҳар куни ишни ички ишлар бошқармасида бошлар эди. Эндиликда ҳар бир профилактика инспектори ишни маҳалла биносида, маҳалла раиси ва унинг ёрдамчилари билан биргаликда бошлайди.

Чунки шу пайтгача оилалар билан маҳалла раиси, профилактика инспектори ва хотин-қизлар қўмитаси алоҳида-алоҳида шуғулланишган. Шу сабабдан охирги пайтлар жиноятлар ҳам, қонунбузарлик ҳолатлари ҳам кўпайиб кетган. Эндиликда эса, ҳаммаси бир бўлиб ҳар бир оила билан бирма-бир шуғулланишади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 0
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 18
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 143
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 184
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 132
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 61
  • Сўнгги янгиликлар
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 0
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 0
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 1
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 8
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 11
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 18
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 72
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 47
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 40
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 124
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 128
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 134
  • Бўлимлар