«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 16:25
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон-Туркия ҳамкорлик кенгаши Анқарада йиғилди (фото)

19 фев, 23:30 3 307 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон-Туркия ҳамкорлик кенгаши Анқарада йиғилди (фото) 19 февраль куни Анқарада олий даражадаги Ўзбекистон–Туркия стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилиш аввалида Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған Ўзбекистон раҳбарини ташрифи билан қутлаб, икки мамлакат парламентлари, давлат идоралари ва ишбилармон доиралари ўртасидаги алоқалар мустаҳкамланиб бораётганидан мамнунлигини билдирди.

Эрдўған, шунингдек, Ўзбекистон билан қўшма лойиҳаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев делегацияга кўрсатилаётган меҳмондўстлик ва чексиз ҳурмат учун Туркия раҳбари ва халқига ташаккур изҳор этди.

«Бу учрашув – стратегик шериклигимиз юксак босқичга кўтарилганининг яққол ифодасидир. Мамлакатларимиз ўртасида ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини яқин йилларда беш миллиард долларга етказишга қаратилган устувор вазифаларни бажаришда ҳам ушбу кенгаш, албатта, муҳим замин бўлади.

Биз бугунги йиғилиш натижаларини мустаҳкамлаб, келгуси йили бўлиб ўтадиган учрашувнинг кун тартиби ва ҳамкорлигимизнинг асосий йўналишлари ҳақида ҳозирдан ўйлашимиз мақсадга мувофиқдир
», деди Шавкат Мирзиёев.

Икки давлат раҳбарларининг қўллаб-қувватлаши ва яратилаётган шароитлар натижасида ҳамкорлик кўламини янада кенгайтириш мумкинлиги таъкидланди.
Йиғилишда Ўзбекистон ва Туркия савдо вазирлари сўзга чиқиб, икки томонлама ҳамкорлик ривожи тўғрисида батафсил ахборот берди.

Музокараларда мамлакатларимиз ҳамкорлигига оид барча масалалар ва уларнинг ечимлари, истиқболдаги асосий вазифалар ҳамда қўшма лойиҳалар келишиб олинди.
Шавкат Мирзиёев Стратегик ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги йиғилишини ўтказиш учун Ражаб Тоййиб Эрдўғанни Ўзбекистонга таклиф қилди.

Кенгашнинг биринчи йиғилиши якунлари бўйича қўшма баёнот ва икки томонлама ҳужжатлар имзоланди. Шунингдек, учрашувлар якуни бўйича журналистлар учун брифинг ўтказилди.

Стратегик ҳамкорлик кенгаши
Маълумот учун, олий даражадаги Ўзбекистон–Туркия стратегик ҳамкорлик кенгаши – икки томонлама муносабатлар тарихида янги мулоқот форматидир. У 2018 йили давлат раҳбарларининг Қўшма баёнотига мувофиқ тузилган.

Кенгаш ўз фаолиятини Ўзбекистон ва Туркия Президентлари ҳамраислигида олиб боради. Сиёсат, хавфсизлик ва мудофаа, савдо ва иқтисодиёт, инвестиция, туризм, энергетика, транспорт ва транзит, қишлоқ ва ўрмон хўжалиги, маданият, таълим, фан ва техника, инновациялар, соғлиқни сақлаш ва бошқа ўзаро манфаатли соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш стратегиясини белгилайди.

Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Туркия ҳукуматлараро комиссияси ҳамраислари эришилган натижалар тўғрисида мазкур кенгашга доимий ахборот киритиб боради. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги ва Туркия ташқи ишлар вазирлиги кенгашнинг мувофиқлаштирувчи органлари ҳисобланади.

Товар айирбошлаш ҳажми 3 йилда 2 баробардан кўпроққа ортди
Ўзбекистон билан Туркия ҳамкорлиги, айниқса, охирги уч йилда анча жонланди. Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил октябрда Туркияга ҳамда Режаб Тоййиб Эрдўғаннинг 2018 йил апрелда Ўзбекистонга давлат ташрифлари ўзаро сиёсий ишончни мустаҳкамлаб, самарали ҳамкорликка йўл очди.

2016 йилда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми салкам 1,2 миллиард АҚШ доллари бўлган бўлса, 2019 йилда бу кўрсаткич 2,5 миллиард доллардан ошди.
Бугунги кунда Ўзбекистонда Туркия инвестицияси иштирокида 1300дан зиёд корхона фаолият юритмоқда. 500 миллион долларлик инвестиция лойиҳалари амалга ошириляпти.

Транспорт соҳасидаги алоқалар ҳам ривожланди. 2019 йилда бу борадаги кўрсаткичлар автомобилда 33 фоиз, темир йўлда 17 фоиз, ҳаво йўлларида 42 фоиз ўсган.
Шунингдек, ўтган йили Ўзбекистонга 64 минг туркиялик сайёҳ ташриф буюрган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 227
  • Ўзбекистонда неча турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади? 27 мар, 11:00 57
  • Ўзбекистон бўйича 25-29 март кунлари об-ҳаво қандай бўлади? 25 мар, 14:50 235
  • Давлат органлари учун ҳалоллик миллий стандарти ишлаб чиқилади 25 мар, 10:50 57
  • Эртага Ўзбекистонда ҳарорат 30 даражагача кўтарилиши кутилмоқда 24 мар, 11:59 76
  • 24 март куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 23 мар, 13:19 119
  • Сўнгги янгиликлар
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 0
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 34
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 95
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 69
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 114
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 40
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 153
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 70
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 43
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 184
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 123
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 326
  • Бўлимлар