«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2024, 20:46
ЎЗO‘Z

Дабдабали тўй эгалари жазоланади, транспорт вазирлиги ва ИИВ кортежларни назорат қилади

18 фев, 23:21 3 707 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Дабдабали тўй эгалари жазоланади, транспорт вазирлиги ва ИИВ кортежларни назорат қилади Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Бахтиёр Сайфуллаев тўйларни ихчамлаштириш ҳақида фикр билдириб ўтди. Мутасаддининг хабар беришича, янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилаётган бўлиб, унга кўра дабдабали тўй эгалари маъмурий тартибда жаримага тортилиши кўзланмоқда.

«Тўйларни тартибга солишга бундан 100 йил олдин, ундан олдин ҳам, жадид боболаримиз ҳаракат қилишган. Маҳмудхўжа Беҳбудий: «тўй ва аза каби икки қаттол душман оёғимизга тушов бўлиб турибди. Тўй ва таъзияга сарфлаб турган ақчаларимизни таълимга сарфласак, Оврўпо каби тараққий топган бўлардик», — деганини ҳаммамиз биламиз.

Қадим-қадимдан урф-одатларимизни тартибга солиш ҳақида куюниб гапиришган. Бизнинг тўйларимиз ҳозир на Европа ва на Осиёга ўхшайди. Бачканалик!

Одамларимиз Россияга бориб қийналиб топган пулини бир кунда ҳавога совуриб юбормоқда. Шу пулни ёшларга атаса, илм олишига шароит яратса, дунёқарашимиз ҳам ўзгарармиди...

Тўйлар натижасида қарздорлик ошиб, умрбод юзкўрмас бўлиб кетиш ҳолатлари учраб турибди. Айнан шундан келиб чиқиб, Парламент қарор қабул қилди ва низом тасдиқланди. Бу низом 1 январдан қонуний кучга кирган.

Низомни бузганлик учун маъмурий жавобгарлик кўзда тутилувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Яқинда бу қонунни Парламент тасдиқлаб берса, ўзгариш бўлишига умид қилмоқдамиз.

Транспорт вазирлиги ИИВ билан биргаликда 1 ой муддатда тўйларда пуллик автотранспорт хизмати кўрсатиш масаласини алоҳида назоратга олади.

Тўйхоналар эгалари билан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Кортеж, «лав стори», келиннинг гул отиши каби маросимлар оммавий маданиятнинг бир кўринишидир. Ўзбек халқига ҳос ибо-ҳаё қаерда қолади?», — деди Бахтиёр Сайфуллаев.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 0
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 41
  • Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди 18 апр, 17:23 80
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 92
  • Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади 18 апр, 13:24 133
  • Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди 18 апр, 11:33 64
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 0
  • Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради? 18 апр, 19:38 58
  • Футзал. Қирғизистонликлар амалдаги Осиё чемпионини мағлуб этишди 18 апр, 19:19 32
  • Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг 18 апр, 19:00 11
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 31
  • Кепанинг 5 йил олдин кўрсатган "ҳунари" бугун "Реал"ни ярим финалга олиб чиқмоқда 18 апр, 18:25 73
  • Украина бош вазири: “Агар Россия ғалаба қозонса, Учинчи жаҳон уруши бошланади” 18 апр, 18:03 151
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 41
  • Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди 18 апр, 17:23 80
  • Гвардиола: «Ман Сити» бугун ҳар томонлама ажойиб эди» 18 апр, 17:07 46
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 92
  • Шифокор тавсиясисиз қабул қилиб бўлмайдиган 3 хил витамин 18 апр, 16:23 63
  • Бўлимлар