«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 05:36
ЎЗO‘Z

Кабоб егиси келган келин ва жаҳлдор қайнота...

18 фев, 22:10 6 186 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Кабоб егиси келган келин ва жаҳлдор қайнота... 31 декабр 2017 йил. Муниса туғилди. Туғруқхонага эрталаб, тушга яқин ва тушдан кейин – уч марта бордик. Қудаларимиз ҳам, бошқалар ҳам боришди. Кечга бориб Хадича (келиним – Мунисанинг онаси) аёлимга қўнғироқ қилиб, кабоб егиси келаётганини айтди. Бу гапдан менинг жаҳлим чиқди, аёлим эса қувнаб, яйраб кетди ва деди:
- Вой, мунча яхши! Асал қизим, кабоб егингиз келдими? Ҳозир, бир соатга қолмасдан етказиб олиб борамиз.

Менинг энсам қотди. Аёлимга ўшқира кетдим:
- Калланг борми? Бугун уч марта бордик. Қудаларинг ҳам, бошқалар ҳам боришди. Озиқ-овқат тиқилиб ётибди-ку. Бу тўқликка шўхлик эмасми?
- Иштаҳаси йўқ эди. Ҳеч нарса егиси келмаётганди. Нимадир ейишини жуда истаётгандим. Шунга хурсанд бўлиб кетдим.
- Қорни очган бўлса, ўшанча овқат турибди. Ўшалардан еяверсин. Бормаймиз. Талтайтириб юбормайлик.
- Бизга ҳадди сиққани бизнинг бахтимиз-ку. Энди у бизнинг қизимиз. Ота-онасига эркалик қилади-да.
- Ўз қизимдек кўрганим учун ҳам жаҳлим чиқяпти. Унинг ўрнида Нафиса ёки Аниса бўлганида ҳам шундай қилардим.
- Вой бобожониси-е, ахир ўша кабоб набирангизга сут бўлади-ку.

Хуллас, айтилган вақтда айтилган кабобни етказиб бордик. Иштаҳа билан еди ва сут ҳам келди.
Бу иш остида ҳам бир ҳикмат бор экан. Бир ой ҳам ўтмасдан уни топгандек бўлдим.

Бир куни Муниса кўп қусди. Хадича унинг кийимини бир неча марта алмаштирди. У эса яна қусарди. Бу иш ҳар қанча такрорланмасин, Хадичада оғриниш аломатини кўрмадим. Аксинча, бошқача бир меҳр билан, завқи келиб алмаштираверди. У кабоб егиси келганини айтганда аёлим яйраб кетганидек, Мунисанинг қусишидан ҳам завқланиб қўяверарди.

Бу икки воқеа менга қаттиқ таъсир қилди. Ўзимни тафтиш қилдим. Қизим телефонини синдириб қўйса ҳам жаҳлим чиқиб кетаверади. “Фалон пулга олинган нарсани уч кунликка учратдингми”, дея ўшқира бошлайман. “Атайин қилмаган-ку”, деган ўй бир муддат ўтиб, ўзимни анча босиб олганимдан кейин келади. Ва солиштираман:

1. Улар завқланиб, маза қиляпти. Мен эса жаҳлим чиқиб, қийналяпман;
2. Улар Аллоҳнинг неъматини туйиб, савоб ишлашяпти. Мен эса ноўрин дилини оғритиб, гуноҳ қиляпман;
3. Уларнинг бу иши соғликларига фойда. Меники эса зарар;
4. Улар атрофга хурсандлик улашяпти. Мен эса хафалик;
5. Уларнинг кейинги ишлари янада самарали бўлади. Меники эса тутилади, бўғилади;
6. Уларнинг иши ўқимишли, фаросатли кишиларнинг иши бўлса, меники жоҳилларнинг иши бўляпти. Ва ҳоказо...
Ғазаб қилма! Шунда жаннат сеникидир.

Манба: Azon.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 61
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 237
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 90
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 231
  • Тошкент вилоятида жаҳл устида мижозининг сочини калга олиб ташлаган сартарош узр сўради (видео) 19 апр, 16:09 220
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 122
  • Сўнгги янгиликлар
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 25
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 40
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 68
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 192
  • Часив Яр ҳам хавф остида. Бу шаҳарни йўқотмаслик Украина учун нега бунчалик муҳим? 19 апр, 23:23 114
  • Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади 19 апр, 22:56 192
  • Германия ва Польша авиакомпаниялари Тель-Авивга рейсларни бекор қилди 19 апр, 22:30 41
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 74
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 95
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 59
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 143
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 61
  • Бўлимлар