«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 14:18
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда туризм шаҳарчаси пайдо бўлиши мумкин

18 фев, 18:32 3 137 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда туризм шаҳарчаси пайдо бўлиши мумкин Фото: Туризмни ривожлантириш қўмитаси
Тошкентдаги Wyndham меҳмонхонасида «Ўзбекистонда туризм ҳудудларини режалаштириш ва Туркия тажрибаси» мавзусидаги амалий семинар ўтказилди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.

Туризмни ривожлантириш қўмитаси томонидан ўтказилган ушбу тадбирда Туркия Маданият ва туризм вазирлиги мутасаддилари, Туркия мустақил меъморлар уюшмаси раҳбарияти иштирок этди.

Семинар доирасида қатор ялпи сессиялар ўтказилиб, уларда Туризмни ривожлантириш қўмитаси ҳамда «Қишлоққурилишлойиҳа» институти мутахассислари мамлакатда йўлбўйи туризм инфратузилма объектлари лойиҳаларига тўхталди.

Тадбирда қўмитанинг Туркиядан жалб қилинган хорижий маслаҳатчиси Содиқ Бадак ҳам иштирок этиб, «Ўзбекистонда туризм ҳудудларини режалаштириш ва тематик туризм шаҳарчаси намунаси» мавзусида тақдимот қилди.

«Ўзбекистонда маданий, гастрономик, тиббиёт, эко, агротуризм ва туризмнинг бошқа турларини ривожлантириш учун жуда катта имкониятлар мавжуд. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, сайёҳлар эътиборини тортишда тематика муҳим аҳамият касб этади. Биз туризм ҳудудларини ривожлантириш учун уларга муайян мавзуларни юклашимиз керак бўлади. Мазкур лойиҳамизда ўзбек халқининг узоқ йиллик тарихи, маданияти, этнографияси, анъана ва қадриятларини ўзида акс эттирувчи тематик туризм шаҳарчаси ғоясини илгари сурдик», — деди Содиқ Бадак.

Иккинчи сессияда Туркия Маданият ва туризм вазирлиги бошқарма бошлиғи Танер Пири ва бўлим бошлиғи Мустафо Ўздемир вазирликнинг туризм ҳудудларини режалаштириш ва инвесторлар учун ер майдонларини ажратиш фаолияти бўйича тақдимот қилди ҳамда Туркиянинг туризм соҳасида эришган ютуқларига тўхталиб ўтди.

«Ўтган асрнинг 70 йиллари охирида 300 минг сайёҳ қабул қила олган Туркиядан 2019 йилда қарийб 52 миллион сайёҳга юқори даражали хизмат кўрсата олган Туркия ўртасида 40 йиллик тажриба бор. Бу тажриба замирида тўғри режлаштириш ва лойиҳалаштириш концепцияси ётади. Туризм ҳамма жойда ҳам ривожланавермайди, энг аввало, туризм салоҳиятига эга бўлган ҳудудни тўғри танлай билиш лозим. Шунчаки, шаҳарнинг бир четида меҳмонхона қуриш, ресторан очиш ёки савдо шохобчаси барпо этиш билан туризм ривожланиб қолмайди. Концепцияси ва режа-лойиҳаси ишлаб чиқилган ҳудудлардагина комплекс туристик хизмат маданияти шаклланади», — дея таъкидлади Танер Пири.

Семинарнинг иккинчи кунида Туризмни ривожлантириш қўмитаси ходимлари томонидан лойиҳалаштирилаётган туризм зоналари жойига бориб ўрганилди. Тошкент вилоятидаги туризм зоналари бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар туркиялик мутахассислар томонидан юксак баҳоланди. Тадбир якунига кўра, туркиялик экспертлар билан лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича яқиндан ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 15
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 18
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 89
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 296
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 104
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 243
  • Сўнгги янгиликлар
  • НАТО Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ёрдам ваъда қилди 20 апр, 13:58 3
  • АҚШ Исроилнинг жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар жорий этди 20 апр, 12:56 10
  • Душанбеда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди (фото) 20 апр, 12:28 39
  • Сутни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш юрак хуружига сабаб бўлиши мумкин 20 апр, 12:05 17
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 311
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 148
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 33
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 15
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 85
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 19
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 40
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 342
  • Бўлимлар