«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 15:37
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев Петер Сийярто бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

18 фев, 15:07 2 357 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев Петер Сийярто бошчилигидаги делегацияни қабул қилди 18 февраль куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг навбатдаги йиғилишини ўтказиш учун амалий ташриф билан мамлакатда бўлиб турган Венгрия ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири Петер Сийярто бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, давлат раҳбари Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги анъанавий дўстлик ва кўп қиррали шериклик муносабатлари охирги йилларда изчил ривожланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этди.

Турли даражада самарали мулоқотлар йўлга қўйилди. Мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми ўтган йил якунларига кўра 45 фоизга ортди. Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати, фармацевтика ва бошқа тармоқларда қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда. Таълим, маданият ва туризм соҳасидаги алмашинувлар кенгаймоқда.

Петер Сийярто самимий қабул учун Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдириб, Венгрия бош вазири Виктор Орбаннинг энг эзгу тилакларини етказди.

Учрашувда икки томонлама ҳамкорлик ва минтақавий, жумладан, Европа иттифоқи билан мулоқот форматидаги шерикликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Венгриянинг етакчи компаниялари илғор тажрибаси ва замонавий технологияларини жорий этган ҳолда қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда уларни молиялаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Ҳудудлараро алоқаларни ривожлантириш, банк, транспорт соҳаларига оид дастурларни амалга ошириш, юқори малакали мутахассислар тайёрлаш истиқболлари муҳокама қилинди.
Бўлажак олий даражадаги учрашувлар режаси ҳам кўриб чиқилди, дейилган маълумотда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 2
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 4
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 75
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 122
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 102
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 218
  • Сўнгги янгиликлар
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 0
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 2
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 1
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 4
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 50
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 39
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 23
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 103
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 90
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 237
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 122
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 133
  • Бўлимлар