«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 14:20
ЎЗO‘Z

Коронавирус халақит қилолмайди: Apple март ойида янги iPhone чиқаради

18 фев, 13:27 3 478 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Коронавирус халақит қилолмайди: Apple март ойида янги iPhone чиқаради Мавжуд моделлар етказиб берилиши сезиларли даражада қисқаради.
Германиянинг iphone-ticker портали коронавирус тарқалиши сабабли Apple компаниясининг баҳорги тақдимотини кечиктирилиши мумкинлиги ҳақидаги сўнгги миш-мишларни рад этди. Нашрнинг таъкидлашича, янги iPhone 9 модели 31 мартда тақдим этилади, сотувлар эса 3 апрелда бошланади — ҳаммаси режа бўйича.

Apple компаниясининг ўзи душанба куни бутун дунё бўйлаб мавжуд iPhone моделларини етказиб беришда вақтинча чекловлар эълон қилди. Чунки қурилмаларни йиғадиган баъзи компаниялар коронавирус сабабли тўлиқ қувват билан ишламаяпти.

Эҳтимол, Apple янги iPhone’ни ўз вақтида чиқариш учун ҳозирги смартфонларни етказиб беришни қисқартиришга қарор қилган. Ушбу модел, арзон ечим сифатида, айниқса ривожланаётган мамлакатлар бозорларида кўп харидорга эга.

Тармоқда тарқалган суратларда кўринишича, янги маҳсулот iPhone 8’га ўхшаш бўлади — юқори ва пастки қисмида анъанавий ҳошия, Touch ID бармоқ изи сканери ва орқа томонда битта камерага эга бўлади. Дисплейнинг диагонали одатий 4,7 дюймни ташкил қилади. Смартфон 3 GB тезкор хотира билан тўлдирилган A13 чипи асосида ишлаши керак. iPhone 9’нинг ушбу версияси тахминан 399 АҚШ доллари нархида сотилади.

Аввалроқ коронавирус билан боғлиқ вазият кескинлашиши туфайли 24-27 февраль кунларида Барселонада ўтиши режалаштирилган мобил технологияларининг энг йирик кўргазмаси MWC бекор қилинганди.

Хитой ҳукумати янги коронавирус келтириб чиқарган пневмония касаллиги тарқалиши туфайли мамлакатдаги кўплаб корхоналар фаолиятини тўхтатиб қўйган. Хусусан, Хитойда ишлаб чиқариладиган автомобиллар учун қисмлар етказиб берилишида узилишлар кузатилиши маълум қилинганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг 18 апр, 19:00 74
  • Ҳиндистонни ривожлантириш стратегияси сунъий интеллект ёрдамида яратилди 18 апр, 13:45 61
  • TikTok фотосуратлар учун мўлжалланган янги иловани чиқаради 13 апр, 22:30 41
  • Дунёдаги энг юпқа қўл соати чиқарилди (видео) 11 апр, 21:21 92
  • Италияда оёқ ўлчамига мослашувчан кўп йиллик кроссовка ихтиро қилинди 11 апр, 17:44 78
  • АҚШ фуқароларга “Касперский лабораторияси” дастурий таъминотидан фойдаланишни тақиқламоқчи 10 апр, 14:06 51
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шомуродовнинг устозига махсус мукофот топширилди 19 апр, 13:57 0
  • Аббосбек Файзуллаев ушбу рейтингда пешқадам! 19 апр, 13:30 70
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 21
  • Ҳоким ёрдамчилари Хитойнинг камбағалликни қисқартириш бўйича тажрибасини ўрганишни бошлади 19 апр, 12:49 23
  • АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин 19 апр, 12:23 141
  • Ўзбекистонда биринчи люкс сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди 19 апр, 12:00 143
  • Россияда амалдорларнинг хорижга чиқишига чекловлар кучайтирилмоқда 19 апр, 11:36 51
  • Озарбайжон Эронга қарши ҳужумда фойдаланиш учун Исроилга аэродромларини топширди 19 апр, 11:09 288
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 77
  • “Байер” клуби мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатди 19 апр, 10:24 109
  • Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео) 19 апр, 10:00 71
  • Исроил дронлар орқали Эронга зарба берди 19 апр, 09:35 373
  • Бўлимлар