«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 16 2024, 15:31
ЎЗO‘Z

Хоккей афсоналарига Tashkent City'даги замонавий хонадонларнинг калитлари топширилди

18 фев, 07:30 3 052 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хоккей афсоналарига Tashkent City'даги замонавий хонадонларнинг калитлари топширилди Сир эмаски, бугунги кунда халқимиз саломатлигини мустаҳкамлаш, аҳолининг турли қатламлари орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Шу билан бирга профессионал спортдаги ғалабаларимиз салмоғини ошириш ҳам устувор вазифалардан бирига айланган. Бу жараёнда нафақат Олимпия ва миллий, балки қишки спорт турлари, хусусан хоккейни янада ривожлантириш ва оммалаштиришга жиддий аҳамият берилмоқда.

Шу мақсадда ўтган йили илк маротаба хоккей бўйича тарихий биринчи Ўзбекистон чемпионати зўр муваффақият билан ташкил этилди. Тошкентда “Хумо Арена” кўп тармоқли муз саройининг барпо этилиши эса ушбу спорт тури тараққиётида муҳим жараён бўлди. Жорий мавсумдан бошлаб “Хумо” хоккей клуби Олий хоккей лигаси баҳсларида иштирок этиб келмоқда. Гарчи нуфузли мусобақада ўзининг илк мавсумини ўтказаётган бўлишига қарамай пойтахт жамоаси амалда мунтазам чемпионатнинг плей-офф босқичига йўлланмани нақд қилиб қўйди.

“Ўзбекистон Республикасида қишки спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори эса мамлакатимизда қишки спорт турларини ривожлантиришда янги даврни бошлаб беради, десак муболаға бўлмайди. Мазкур қарорнинг муҳим бандларидан бири – қишки спорт турлари бўйича чет элдан таклиф қилинаётган мутахассисларнинг хизмат уйлари билан таъминланишидир. Бу эса хорижлик малакали тренер ва мутахассисларни юртимизга жалб этишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Дарвоқе, “Хумо Арена” кўп тармоқли муз саройининг очилиш маросимида иштирок этган Президентимиз Шавкат Мирзиёев ушбу тадбирга меҳмон сифатида ташриф буюришган россиялик хоккей юлдузларига пойтахтимиздан уй-жой беришни, токи “улар Тошкентга меҳмон бўлиб эмас, балки ўз уйига келгандек бўлишсин”, деган таклифни берганди.

Шу муносабат билан бугун пойтахтимиздаги Dream City компанияси офисида тадбир ўтказилди. Унга нафақат рус, балки дунё хоккей афсоналари ҳам таклиф этилганди. Тадбирда Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Шароф Раҳмонов ҳам иштирок этди ва дастлабки уйнинг калитини икки карра Олимпия чемпиони, кўп карра Европа ва жаҳон чемпиони Александр Якушевга топширди.

Сўнгра Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Ҳамидуллаевич Набиев ҳам сўзга чиқиб, рус хоккейи афсоналарини яна бир бора юртимизда кўриб турганидан мамнунлигини таъкидлади. Қолаверса, бугунги маросимдан кейин бу хоккей юлдузлари юртимизга тез-тез келиб туриши ва ўз билимларини ёшлар билан ўртоқлашиши, бу эса мамлакатимизда хоккей спортининг жадал ривожланишига хизмат қилишини айтиб ўтди. Ўз навбатида Дилмурод Набиев Олимпия ўйинлари ғолиби, “Стэнли кубоги” соҳиби ва уч карра жаҳон чемпиони Валерий Каменскийга янги уйнинг калитини тақдим этди.

Шунингдек, тадбирда хоккей афсоналари Алексей Жамнов ва Виталий Прохоровларга ҳам Тошкентдаги энг кўркам уйлардан тақдим этилди. Маросимда сўзга чиққан В.Каменский бу эҳтиромдан боши кўкка етгани ва бундай воқеа унинг ҳаётида илк маротаба кузатилганини таъкидлаб, бунинг учун ҳукуматимиздан миннатдор эканини билдирди.

Манба: Спорт вазирлиги




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда транспорт воситалари экологик назоратдан ўтказилмоқда 16 апр, 14:43 0
  • Ўзини ўзи банд қилган шахс «солиқ»да онлайн рўйхатдан ўтиши мумкин 16 апр, 13:23 12
  • Тадқиқот: жуда қийин уй вазифаларининг фойдасидан зарари катта 16 апр, 12:12 29
  • Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди 16 апр, 11:50 137
  • "Долларфуруш"ларга қарши катта "ов" бўлиб ўтди 16 апр, 11:15 86
  • Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди 16 апр, 11:02 165
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистонда транспорт воситалари экологик назоратдан ўтказилмоқда 16 апр, 14:43 0
  • Исроил Эронга зарба беришдан бошқа чораси йўқлигини эълон қилди 16 апр, 14:20 2
  • Озарбайжон ТИВ Арманистонга чақириқ билан чиқди 16 апр, 13:46 2
  • Ўзини ўзи банд қилган шахс «солиқ»да онлайн рўйхатдан ўтиши мумкин 16 апр, 13:23 12
  • Германия канцлери Украинадаги уруш узоқ давом этишига ишора қилди 16 апр, 13:00 38
  • Полша ва Беларус чегарасида ноқонуний муҳожирлар сони ортиб бормоқда 16 апр, 12:39 33
  • Тадқиқот: жуда қийин уй вазифаларининг фойдасидан зарари катта 16 апр, 12:12 29
  • Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди 16 апр, 11:50 137
  • ҲАМАС нима учун келишувдан бош тортди? 16 апр, 11:30 126
  • "Долларфуруш"ларга қарши катта "ов" бўлиб ўтди 16 апр, 11:15 86
  • Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди 16 апр, 11:02 165
  • Тожикистон Туркия фуқаролари учун виза режимини жорий этди 16 апр, 10:46 41
  • Бўлимлар