«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 10:33
ЎЗO‘Z

Давлат божхона қўмитаси томонидан божхона қийматидаги “ўйинлар” фош этилмоқда

17 фев, 22:55 3 648 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Давлат божхона қўмитаси томонидан божхона қийматидаги “ўйинлар” фош этилмоқда Маълумки, импорт қилинган товарларнинг божхона қийматини аниқлаш муҳим аҳамиятга эга. Чунки, ҳисобланадиган божхона тўловлари миқдори айнан ана шу қийматга боғлиқ бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексида товарнинг божхона қийматини аниқлашнинг халқаро умумэътироф этилган усулларини қўллаш тартиблари ва шартлари белгилаб қўйилган.

Бироқ, айрим уддабирон шахслар томонидан белгиланган тартибни бузиб, Давлат бюджетига божхона тўловларини камроқ тўлаш илинжида товарларни божхона қийматини аниқлашда турли хил “ўйинларга” қўл урмоқдалар.

Давлат божхона қўмитаси Раисининг қарори билан тузилган божхона мутахассисларидан иборат таҳлил гуруҳи томонидан “Эркин муомалага чиқариш” божхона режимига божхона қиймати паст ҳолда расмийлаштирилган божхона юк декларациялари аниқланди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Гап шундаки, 2019 йил давомида Хитой Халқ Республикасидан Ўзбекистон Республикасига “Oscar Konstation”, “Mono Tex Expo”, “Kontinent Optimal Trade”, “Astoria Expo Trade”, “Sunpremise”, “Vineta Luxse Trade”, “Alfameo Optimal Trade”, “Ros Standart Invest” ва “Cosmos Industry” МЧЖлар номига олиб келинган ҳамда “Эркин муомалага чиқариш” божхона режимига расмийлаштирилган принтерларни божхона расмийлаштирувидан ўтказишда атайлаб паст нархланган хулосаларга таяниб, қийматларни чегириб ташлаш усулида божхона тўловлари ҳисобланган. Натижада жами 3,5 млрд. сўм қўшимча ундирилиши лозим бўлган божхона тўловлари аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Давлат божхона қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўғатилиб, тергов органларига юборилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 52
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 491
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 445
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 684
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 107
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 69
  • Сўнгги янгиликлар
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 0
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 49
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 28
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 117
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 189
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 26
  • Россияда «катта балиқ» тўрга тушди. У нимада айбланмоқда? 25 апр, 07:13 207
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 52
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 145
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 361
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 161
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 65
  • Бўлимлар