«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 06:23
ЎЗO‘Z

Ёмғир сувидан электр энергияси олиш йўли топилди

17 фев, 23:32 6 463 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ёмғир сувидан электр энергияси олиш йўли топилди Олимлар ёмғир томчиларидан электр энергияси олишнинг янги усулини ишлаб чиқди. Улар мисли кўрилмаган самарадорликка эришишди: бир томчи ёмғир энергияси 100 дона ёруғлик диодли лампочкани ёқишга етади. Бу ҳақда Nature журнали ёзмоқда.

Хитойлик муҳандислар америкалик ҳамкасблари билан ҳамкорликда ўтказган тадқиқотида энергия ишлаб чиқарувчи қурилма учун янги интерфейсни таклиф қилмоқда.

Ёмғир томчилари генератор пластинаси юзасига тушиб, алюминийли электрод ҳамда индий ва қалай оксидли электрод орасида сув кўпригини ҳосил қилади. Ушбу қурилмада томчилар резистор, қоплама эса конденсатор вазифасини бажаради.

Лойиҳа муаллифларининг ёзишича, уларнинг генераторида пайдо бўлган оний қувват илгариги уринишларда ҳосил бўлган қувватдан минглаб марта юқори бўлган.
Қурилманинг амалда фойдаланиладиган прототипи яқин беш йил ичида тайёр бўлади, деб ваъда бермоқда олимлар.

Келажакда ҳар қандай юзага – уй томи, қайиқ корпуси ёки соябонга тушадиган ёмғир томчиларидан энергия олиш мумкин бўлади. Йилнинг маълум даврида кучли ёғингарчиликлар юз берадиган ҳудудларда эса энергия олишнинг бу усули катта фойда келтириши мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 109
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 67
  • Ички ишлар органлари ўз фаолиятида дронлардан фойдаланишни бошлайди 22 апр, 17:33 73
  • Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг 18 апр, 19:00 85
  • Ҳиндистонни ривожлантириш стратегияси сунъий интеллект ёрдамида яратилди 18 апр, 13:45 65
  • TikTok фотосуратлар учун мўлжалланган янги иловани чиқаради 13 апр, 22:30 42
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 0
  • ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда! 24 апр, 05:38 9
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 109
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 229
  • Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак" 23 апр, 23:48 74
  • Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити" 23 апр, 23:20 81
  • Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, энг муҳими бор кучимизни ишга солиш" 23 апр, 23:03 71
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнам устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди (видео) 23 апр, 22:44 112
  • Аббосбек Файзуллаев бирданига учта совринга даъвогар 23 апр, 22:24 203
  • Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз" 23 апр, 22:20 151
  • Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади" 23 апр, 22:02 91
  • Афғонистондаги далаларга чигирткалар ҳужум қилди 23 апр, 21:44 103
  • Бўлимлар