«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 18:31
ЎЗO‘Z

Марказий штабимиздан коронавирус тўғрисида маълумот келиб тушди

14 фев, 23:05 8 591 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Марказий штабимиздан коронавирус тўғрисида маълумот келиб тушди Фото: «Yandex»
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан 2020 йилнинг 14 февраль куни олинган расмий маълумотларга кўра, Хитой Халқ Республикасида жами 63932 нафар, дунё бўйича 64437 нафар фуқаролар коронавирус инфекцияси билан касалланиб, кунлик ўсиш 7.0 фоизни (4099 нафарни) ташкил этди. Касалланганларнинг 1381 нафари ушбу касалликдан вафот этган. Касаллик Хитой Халқ Республикасидан ташқари дунёдаги 25 та давлатда 505 нафар фуқарода қайд этилди.

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги вирусология лабораториясида жорий йилнинг 14 февраль кунигача 850 та намуна коронавирус инфекциясига текширилди. Ушбу намуналарда коронавирус инфекцияси топилмади.

2020 йил 14 февраль кунигача Хитой Халқ Республикасида бўлиб қайтган 3679 нафар фуқароларимиз тиббий кўрикдан ўтказилди. Улардан 2972 нафарида касалликнинг яширин даври (14 кун) якунлангани ва тиббий кўрик давомида ҳеч қандай коронавирус инфекцияси белгилари аниқланмаганлиги боис тиббий кузатув ишлари якунланди. Бугунги кунда 707 нафар фуқаролар 14 кунлик тиббий кузатувга олинди.

«Бўстон» сиҳатгоҳига жойлаштирилган фуқаролар ва уларга хизмат кўрсатаётган ишчи ходимлардан жорий йилнинг 14 февраль куни иккинчи маротаба лаборатория таҳлили учун коронавирус инфекциясига жами 352 та намуна олиниб, Вирусология илмий-тадқиқот институти лабораториясига юборилди.

И.Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига жорий йилнинг 13 февраль куни хорижий давлатлардан 37 та самолёт қабул қилиниб, 4582 нафар фуқаролар, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ марказий санитария-эпидемиологик хизматига қарашли 6 та санитария-карантин пунктидан 7 та поездда жами 1623 нафар фуқаролар, Давлат чегара кесишиш пунктларидаги санитария-карантин пунктлари орқали 26919 нафар фуқаролар термометриядан ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг коронавирусга қарши марказий штаби шуни маълум қиладики, жорий йилнинг 14 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикасида коронавирус касаллиги қайд этилмади.

Эслатиб ўтамиз, коронавирус инфекцияси бўйича расмий маълумотларни олиш ҳамда ўзингизни қизиқтирган саволлар билан Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги қошида ташкил этилган штабга +998 (71) 276-49-66 телефон рақами орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Мамлакатимиз аҳолиси орасида коронавирус инфекцияси бўйича эпидемиологик барқарорликни таъминлашга йўналтирилган барча профилактик ва эпидемияга қарши тадбирлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан халқаро тиббий санитария қоидалар талаблари асосида амалга оширилмоқда. Мазкур тадбирларда мутасадди вазирликлар, идоралар ва кенг жамоатчилик фаол иштирок этмоқда.

Бу касалликнинг Республика ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган профилактик тадбирлар Санитария-эпидемиологик осойишталиги агентлиги томонидан назоратга олинган.

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги
коронавирус инфекциясига қарши курашиш штаби




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ботир Қодиров Шоҳжаҳон ва Зоҳиршоҳ Жўраевларни нима учун судга бергани маълум бўлди 23 апр, 18:26 0
  • Ўзбекистон ва Британия ТИВ раҳбарлари ҳамкорлик тўғрисида иккита ҳужжат имзолади 23 апр, 16:00 24
  • Солиқ қўмитаси қанча аёл таксичилик билан шуғулланишини маълум қилди 23 апр, 14:14 82
  • Жиззах вилоятидаги мактабларнинг бирида ўқувчилар «феодалча» жазоланди 23 апр, 13:52 80
  • Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга келди 23 апр, 13:18 37
  • Деновдан Тошкентга қараб «йўлга чиққан» сифатсиз гўшт тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:31 50
  • Сўнгги янгиликлар
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 29
  • Ўзбекистон ва Британия ТИВ раҳбарлари ҳамкорлик тўғрисида иккита ҳужжат имзолади 23 апр, 16:00 24
  • Россия дронлари Одессага ҳужум қилди: 9 киши жароҳат олди 23 апр, 15:26 88
  • Америка Урушни ўрганиш институти: Россия Харкив аҳолисини шаҳардан қочишга мажбурламоқчи 23 апр, 14:36 134
  • Солиқ қўмитаси қанча аёл таксичилик билан шуғулланишини маълум қилди 23 апр, 14:14 82
  • Жиззах вилоятидаги мактабларнинг бирида ўқувчилар «феодалча» жазоланди 23 апр, 13:52 80
  • Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга келди 23 апр, 13:18 37
  • Ашурматовнинг ҳайдалиши муҳокамаларга сабаб бўлмоқда 23 апр, 12:51 453
  • Деновдан Тошкентга қараб «йўлга чиққан» сифатсиз гўшт тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:31 50
  • Тожикистон ва Қирғизистондан ўтказилган гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:08 30
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 41
  • Еврокомиссия TikTok'га нисбатан иккинчи текширувни бошлади 23 апр, 11:23 29
  • Бўлимлар