«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 05:57
ЎЗO‘Z

Фарғонада қизболага беҳаё суратлар жўнатган йигит жазоланди

14 фев, 22:46 5 586 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Фарғонада қизболага беҳаё суратлар жўнатган йигит жазоланди Фарғонада «Telegram» ижтимоий тармоғида танишишни хоҳламаганлиги учун қиз болага беҳаё расмлар юборган «йигитча»нинг телефони мусодара қилинди, ўзи эса жаримага тортилди.

Ҳуқуқбузар Жаҳонгир Муродов (исм фамилияси ўзгартирилган) телеграм орқали қизлар билан танишишни истаб, Д.А.нинг телефонига SMS-хабарлар жўнатади. У билан танишиб, узоқ муддат гаплашиб юриш истагидалигини айтади, аммо қиз буни рад этади. Шундан сўнг йигит ҳар хил беҳаё расмларни юборишга тушади. Қиз ушбу беҳаё расмлар юборишни тўхтатишлигини, акс ҳолда ички ишлар бўлимига мурожаат қилишини айтиб огоҳлантирсада, Жаҳонгир бу ишини давом эттираверган. Уни топа олмаслигини ва қўлидан ҳеч нарса келмаслигини айтиб мақтанган. Шундан сўнг жабрланувчи ИИБга мурожаат қилган.

– Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 189-моддасида порногарфик маҳсулотларни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш қилиш, порнографик маҳсулотни, уни тарқатиш воситаларини мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланган, – дейди Қува туман маъмурий суди раиси А. Жумаев. – Бироқ, Ж. Муродов порнографик маҳсулотларни тарқатилишига жавобгарлик борлигидан, бундан ташқари жабрланувчининг яна беҳаё расмлар юборса, ИИБга мурожаат қилишидан ҳам қўрқмайди.

Мазкур ҳуқуқбузарлик иши Қува туман маъмурий судида кўрилиб, ҳуқуқбузар Ж.Муродов ўз ҳаракатларига иқрорлигини, бошқа бу каби ҳолатлар қайтарилмаслигини айтиб, жабрланувчидан кечирим сўради. Ундан ашёвий далил тариқасида олинган уяли телефон давлат фойдасига мусодара қилинди, ҳуқуқбузарга эса 1 миллион 400 минг сўмдан ортиқ жарима жазоси тайинланди.

Қува туман маъмурий суди раиси
А.Жумаев




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 53
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 148
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 40
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 230
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 93
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 36
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қўштепа канали қурилиши бутун Марказий Осиёга таҳдид солмоқда 29 мар, 05:00 1
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир киши ушланди 29 мар, 00:30 111
  • Нима учун «Крокус»да керакли паллада хавфсизлик кучлари йўқ эди? 29 мар, 00:11 101
  • Зеленский: “Агар снарядлар етарли бўлмаса, Украина Россия ҳужумини қайтара олмайди” 28 мар, 23:45 69
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 59
  • Мижозларни 1,8 млрд долларга алдаган криптовалюта биржаси асосчиси 25 йилга қамалди 28 мар, 23:04 40
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 35
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 41
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 40
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 186
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 301
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 26
  • Бўлимлар