«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 19:21
ЎЗO‘Z

Дунёда энг ишончли автомобиллар ишлаб чиқарувчи бренд маълум қилинди

14 фев, 08:47 5 081 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Дунёда энг ишончли автомобиллар ишлаб чиқарувчи бренд маълум қилинди Дунёда энг ишончли автомобиллар ишлаб чиқарувчилари орасида Жанубий Кореянинг Genesis бренди етакчилик қилмоқда.
J.D. Power консалтинг компания таҳлилчилари 3 йиллик автомобиллар эгалари орасида сўровнома ўтказиб, дунёдаги энг ишончли автомобил маркаларини аниқлашди. 2019 йил натижалари бўйича Genesis бренди ғолиб деб топилди.

Экспертлар ҳар бир брендга тегишли автомобилни баҳолаш учун уни бошқарувчи 100 киши билан сўровнома ўтказишган ва улар 2 йил давомида ушбу машиналардан фойдаланишда тўқнаш келган муаммолари сонини таҳлил қилишган. Бунда шикоятлар бир неча тоифага бўлинган, бироқ фаралар ишдан чиқишидан тортиб смартфонни Bluetooth бўйича улашда юзага келган муаммоларгача ҳисобга олинган.

Сўровнома натижаларига кўра, энг ишончли автомобил ишлаб чиқарувчиси рейтингда илк бор иштирок этаётган бўлса-да, Genesis ғолиб бўлган. Ушбу марканинг иккита модели бўйича 100 та автомобилга 89 та шикоят тушган. 2-ўринни Lexus эгаллаган. Ушбу бренднинг ҳар бир автомобили бўйича биттадан шикоят билдирилган. 3-ўринни 103 та шикоят билан “Бюик” эгаллаган.

Тадқиқот қоидасига кўра баҳоланувчи автомобиллар камида 3 йилдан бери сотилаётган бўлиши керак.
Рейтингнинг энг қуйи поғоналарини Volvo (185 та шикоят), Jaguar (186 та шикоят), Chrysler (214 та шикоят) ва Land Rover (220 та шикоят) брендлари эгаллаган.
Бунгача энг ишончли 3 йиллик машиналар рейтингига қаторасига 8 йил Lexus етакчилик қилиб келаётганди.

Бундан ташқари, мутахассислар автомобилсозлик саноати бўйича шикоятлар ўртача кўрсаткичи яхшиланганини қайд қилишган. Бу кўрсаткич бор-йўғи 2 пунктга - 136 тадан 134 та шикоятгача камайган бўлса-да, аммо охирги 31 йил ичида энг яхши кўрсаткич эканлиги таъкидлаб ўтилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 123
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 165
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 133
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 70
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 368
  • Ўзбекистонда электромобилларга ўтиш тенденцияси қандай кетяпти? 03 апр, 20:28 201
  • Сўнгги янгиликлар
  • ЦСКА афсонаси Акинфеев Файзуллаевга нега танбеҳ берди? 23 апр, 18:58 0
  • Андижонда болалар аравачасига яширилган минглаб қўрғошин ўқлари тўхтатиб қолинди 23 апр, 18:32 0
  • Хитойда порахўр амалдорларни қидириш бўйича “Тулки ови” операцияси бошланди 23 апр, 18:29 0
  • Ботир Қодиров Шоҳжаҳон ва Зоҳиршоҳ Жўраевларни нима учун судга бергани маълум бўлди 23 апр, 18:26 1
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 29
  • Ўзбекистон ва Британия ТИВ раҳбарлари ҳамкорлик тўғрисида иккита ҳужжат имзолади 23 апр, 16:00 24
  • Россия дронлари Одессага ҳужум қилди: 9 киши жароҳат олди 23 апр, 15:26 88
  • Америка Урушни ўрганиш институти: Россия Харкив аҳолисини шаҳардан қочишга мажбурламоқчи 23 апр, 14:36 135
  • Солиқ қўмитаси қанча аёл таксичилик билан шуғулланишини маълум қилди 23 апр, 14:14 82
  • Жиззах вилоятидаги мактабларнинг бирида ўқувчилар «феодалча» жазоланди 23 апр, 13:52 80
  • Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга келди 23 апр, 13:18 37
  • Ашурматовнинг ҳайдалиши муҳокамаларга сабаб бўлмоқда 23 апр, 12:51 453
  • Бўлимлар