«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 08:22
ЎЗO‘Z

Қўрғошин изотоплари қадимги одамларнинг келиб чиқишига аниқлик киритади

13 фев, 13:57 4 176 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қўрғошин изотоплари қадимги одамларнинг келиб чиқишига аниқлик киритади Фото: Google Photos
Олимлар қадимги одам қолдиқларидаги тиш эмалидан олинган қўрғошин изотоплари намуналари асосида уларнинг қайси ҳудудларда яшаганини аниқлаш имконини берадиган янги илмий усул ишлаб чиқди.

Бу борадаги илмий ишлар Арканзас университетида олиб борилди. Олимлар каддо ҳиндуларининг штат жануби-ғарбидаги қадимги манзилгоҳларидан топилган қолдиқлар асосида тадқиқот олиб борди. Бироқ улар ўрганган одам қолдиқлари қадимий эмас, балки ўрта асрларга оид бўлиб чиқди. Яъни ўша жағ суяклари бундан 600 ёки кўпи билан 800 йил аввал яшаган ҳиндуларга тегишли экан.

Шунга қарамай, Арканзас университети олимлари ушбу метод албатта ундан ҳам қадимий одам тишларини тадқиқ қилишга хизмат қила олади деб ишонч билдирмоқда. Бунинг учун қадимги одам тишларидан олинган қўрғошин изотопи намунасини тахминан ўша замонда яшаб ўтган деб ҳисобланган бошқа жонзотлар тишларидаги қўрғошин изотоплари ҳамда геологик жинслар таркиби билан таққосланади. Усулнинг батафсил баёни Journal of Archaeological Scienсe журналида эълон қилинган.

Тирик организмлар учун токсик хоссага эга бўлган қўрғошин изотоплари одатда ҳайвонларнинг ва одамнинг тиш эмалида йиғилади. Бу изотоплар эса албатта организмга атроф-муҳитдан келиб тушади. Уни анализ қилиш орқали у ёки бу тур, шунингдек, одам айнан қайси ареалда яшаганини аниқласа бўлади. Мақолада қайд этилишича, бу борада айнан турли жониворларнинг тиш эмалини ўзаро таққослашнинг аниқлик даражаси каттароқ бўлиб, аксинча, геологик жинслар билан таққослаш амалиёти керакли аниқлик даражасини бермайди.

Албатта, бу илмий усулнинг аниқлик кўрсаткичига соя соладиган жиддий ташқи омиллар ҳам мавжуд. Масалан, тиш эмалида аниқланган қўрғошин изотопи аслида анча кейин шахта газлари ёки саноат манбалари орқали ифлосланиш натижасидан пайдо бўлган бўлиши эҳтимоли катта бўлади. Бундан ташқари, қўрғошин тупроқнинг ўзида ҳам мавжуд бўлиши мумкин ва у ерга кўмилган жасаддаги тиш эмалига ўтиши эҳтимолдан холи эмас. Бундай чалкашликни истисно қилиш мақсадида олимлар эмални ва ифлосланиш даражасини баҳолаш учун уч хил услуб ишлаб чиқди ва кейинги тадқиқотлар учун тавсия сифатида киритди.

Олинган натижалар Ред-Ривер ва Креншоу ҳудудларида яшаган қадимги ҳинду қабилалари ҳақида маълумот олишга ёрдам бергани мақолада алоҳида қайд этилган. Авваллари бу ҳудуддан топилган одам қолдиқлари қайси қабилага тегишли экани турли баҳсларга сабаб бўлар эди. Тадқиқотлар эса ўзаро зид хулосалар тақдим этарди. Чунончи, бу одам қолдиқлари аслида ҳиндуларга алоқаси бўлмаган келгиндиларники деб ҳам қаралар эди. Арканзас университети олимлари илмий услуби орқали ўтказилган текширишлар эса масалага ойдинлик киритди. Улар каддо ҳиндулари авваллари айнан шу ерда яшаганини исботлаган.

Албатта, Арканзас штатига тегишли локал аҳамиятли натижа билан бу қадар катта илмий мақола қилиш ва уни дунёга жар солиш Journal of Archaeological Scienсe нуфузига лойиқ бўлмасди. Унда нега мақолага бу қадар эътибор қаратилди деган саволнинг жавоби шуки, таклиф қилинган қўрғошин изотопли тадқиқот усули эндиликда археолог, антрополог ва бошқа қадимшуносларнинг тадқиқот арсеналини янада бойитиши тайин. Изланишларда бу усулни қўллаш орқали натижаларда каттароқ аниқликка эришиш ҳамда янги маълумотларни қўлга киритиш мумкин. Тиш эмалидаги қўрғошин изотопи таҳлили – у ёки бу жониворнинг ёки қадимги одамнинг яшаб ўтган минтақаси ҳақида катта аҳамиятли ахборот тақдим этиши мумкин.

Музаффар Қосимов




Мавзуга оид янгиликлар
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 0
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 182
  • Украина урушда илк бор АҚШнинг узоқ масофали баллистик ракеталаридан фойдаланди 25 апр, 21:30 355
  • АҚШда Ғазодаги урушга қарши намойишда қатнашган юзлаб талабалар ҳибсга олинди 25 апр, 21:09 92
  • Ғазодаги оммавий қабрлардаги жасадларнинг камида 20 таси тириклай кўмилгани маълум қилинди 25 апр, 20:47 201
  • Буркина-Фасо армияси 223 нафар тинч аҳоли вакилларини қириб ташлагани айтилмоқда 25 апр, 18:48 175
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 0
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 7
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 7
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 52
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 126
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 76
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 182
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 94
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 34
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 50
  • “Рома” ўйини очилиб кетган Шомуродовни қайтарадими? 25 апр, 23:13 258
  • Равшан Ҳайдаров: Саудия Арабистонига “сюрприз”ларимиз бор... 25 апр, 22:46 179
  • Бўлимлар