«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 11:40
ЎЗO‘Z

"Навбаҳор" дуранг ўйнади, грузиялик легионерга эса жавоб берилди

13 фев, 07:01 2 822 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
"Навбаҳор" дуранг ўйнади, грузиялик легионерга эса жавоб берилди Айни пайтда Туркияда ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган “Навбаҳор” жамоасида селекция ишлари ҳамда назорат учрашувлари давом этмоқда. Режага мувофиқ наманганликлар 12 февралда Украинанинг “Колос” жамоасига қарши майдонга тушишди. Лекин мазкур баҳсда дарвозалар даҳлсиз қолди – 0:0. Бу ҳақида клуб матбуот хизмати хабар берди.

“Навбаҳор” таркибида майдонга тушганлар: Ўткир Юсупов, Торнике Жимшелеишвили, Игорь Голбан, Хуршид Мухторов, Амирбек Жўрабоев, Мирзоҳид Ғофуров, Ислом Рашидхонов, Иван Соловьёв, Аббос Ғуломов, Азиз Турғунбоев, Забиҳилло Ўринбоев.

Захирадан майдонга тушганлар: Миркомил Локаев, Ғиёс Комилов, Руслан Болов, Жавлон Иброҳимов, Ислом Исоқжонов, Абдулҳай Исмоилов.

Таркибга эътибор берган бўлсангиз, бир қатор янги футболчиларни мураббийлар синовдан ўтказишмоқда. Грузиялик футболчи Торнике Жимшелеишвили ҳам синовдан ўтказиш учун таклиф қилинганди. Аммо унинг “Колос”га қарши ўйинидан кейин мураббийлар ушбу легионерга жавоб бериб юбордилар. Шунингдек, таркибга Самарқанднинг “Динамо” клубидан ҳимоячи Миркомил Локаев жалб этилган. Ҳозирча у кўрикдан ўтмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” чемпионатнинг дастлабки турини 27 февраль куни Тошкентда “Пахтакор”га қарши ўтказади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 235
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 125
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 63
  • “Рома” ўйини очилиб кетган Шомуродовни қайтарадими? 25 апр, 23:13 315
  • Равшан Ҳайдаров: Саудия Арабистонига “сюрприз”ларимиз бор... 25 апр, 22:46 224
  • U-23 Осиё кубоги. Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда! 25 апр, 22:31 157
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 0
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 0
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 4
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 12
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 33
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 40
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 25
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 17
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 98
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 235
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 125
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 247
  • Бўлимлар