«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 19:09
ЎЗO‘Z

Бир миллион дастурчи қандай тайёрланади?

12 фев, 23:55 5 638 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бир миллион дастурчи қандай тайёрланади? Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида Тошкент шаҳрида замонавий инфратузилмага эга бўлган Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки «IT-парк» барпо этилётганини, у ҳозирданоқ ўзининг дастлабки натижаларини бера бошлаганини таъкидлаганди.

Шунингдек, бундай «IT-парк»лар Нукус, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Гулистон ва Урганч шаҳарларида ҳам ташкил этилиши айтилганди.
Соҳа учун юқори малакали мутахассислар тайёрлаш мақсадида хорижий ҳамкорларимиз билан биргаликда «Бир миллион дастурчи» лойиҳасини амалга ошириш бошлангани алоҳида эътироф этилди. Табиийки, кўпчилик юртдошларимизда «IT-парк» фаолиятига қизиқиш янада ортди.

«IT-парк» Президентимизнинг 2018 йилда Ҳиндистонга давлат ташрифи чоғида эришилган келишув асосида Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ҳиндистоннинг Электроника ва ахборот технологиялари вазирлиги қошидаги Дастурий технологиялар парклари жамияти билан ҳамкорликда ташкил этилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 январда қабул қилинган қарорига кўра, «IT-парк» фаолиятини йўлга қўйиш чора-тадбирлари белгиланиб, дирекция тузилди. Жорий йилнинг июл ойида унинг дастлабки биноси фойдаланишга топширилди.

Aсосий вазифа ва йўналишимиздан бири — ахборот технологиялари соҳасидаги бошланғич ва кичик корхоналарга стартап лойиҳаларни амалга оширишда венчур молиялаштириш асосида кўмаклашишдир. Ҳозирда бу ерда ахборот, молия технологиялари, логистика, электрон тижорат, электрон таълим, биотехнология ва бошқа йўналишлардаги илк лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилмоқда. Масалан, AҚШдаги транспорт корхоналарига логистика ҳамда кафе ва пиццерияларга аутсорсинг бўйича технологик хизмат кўрсатиш йўлга қўйилган. Технопаркда тўртта йўналиш — резидентлар билан ишлаш, IT-Aкадемия, венчур молиялаштириш ҳамда инкубация ва акселерация дастурларини ривожлантириш лойиҳалари бўйича иш олиб борилмоқда.

Мурожаатномадаги вазифаларни амалга ошириш учун Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки ҳудудини кенгайтириш ва янги инфратузилма объектлари қурилишини бошлаш мақсадида консепция ишлаб чиқилди. Ҳудудда 400 минг кв. метрдан ортиқ офис бинолари, конференц зал, коворкинг марказ, меҳмонхона ва бошқа бинолар қурилади. Бунинг натижасида дастурий маҳсулот ишлаб чиқувчи мингдан ортиқ янги корхоналар ташкил этилади. 14 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратиш имконияти пайдо бўлади. Нукус, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Урганч ва Гулистон шаҳарларида шу йил якунига қадар «IT-парк» ҳудудий филиаллари ташкил этилади.

Маълумки, Ўзбекистон аҳолисининг 60 фоизи ёшлар бўлиб, уларни замонавий ахборот технологияларига кенг жалб қилиш, уларга дастурий маҳсулот яратиш ва аутсоринг хизматларини кўрсатишга кўмаклашиш орқали иш билан таъминлаш муҳим вазифалардан ҳисобланади.

Шу мақсадда Aхборот технологиялари ва кмоммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан Бирлашган Aраб амирликларининг «Дубай келажак жамғармаси» ўртасидаги келишувга асосан, мамлакатимизда «Бир миллион ўзбек дастурчилари» лойиҳаси ишга тушди. Бу лойиҳа AҚШнинг Udacity онлайн ўқув платформасида, 4 та дастурлаш йўналишда олиб борилади. Булар андроид, маълумотлар таҳлили, «fullstack» ва «frontend»дир. Бу курсларда ёшидан қатъи назар, барча иштирок этиши мумкин. Курслар бепул. Ўқиш якунида битирувчиларга сертификат берилади.

Мазкур «IT-парк» резидентлари сифатида рўйхатдан ўтган корхоналар 2028 йилнинг 1 январига қадар солиқлар ва божхона тўловларидан озод этилган. Бу соҳа мутахассисларига катта мадад бўлиб, «IT-парк»ка қизиқишни оширмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Америкада зинапоядан кўтарила оладиган робот-чангютгич ихтиро қилинди (фото, видео) 27 мар, 16:30 48
  • Олимлар 3D принтерда ёғоч чоп этишга эришди 27 мар, 14:58 51
  • Дунёдаги энг тезкор камера ишлаб чиқилди 27 мар, 12:39 75
  • Сунъий интеллект қандай қилиб одамлар меҳрини қозониши мумкин? 26 мар, 18:42 53
  • Роботлар ишлаб чиқариш бўйича етакчи компания Ўзбекистонда офис очмоқда 26 мар, 11:49 45
  • Хитойнинг 5G-интернетига беш баҳо... 26 мар, 10:00 177
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 0
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 0
  • UzAuto Motors автомобилларидан бирига шартнома беришни бошлайди 28 мар, 18:02 1
  • Рус нашрлари: «Крокус»да теракт уюштирганлар наркотик таъсирида бўлган 28 мар, 17:40 30
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 10
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 79
  • Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди 28 мар, 16:44 121
  • Қандли диабет касаллигида рўза тутса бўладими? 28 мар, 16:20 68
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 96
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 53
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 275
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 45
  • Бўлимлар