«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2021, 11:37
ЎЗO‘Z

МИБ Хива тумани йирик миқдордаги солиқ қарздорлигини ундирди

12 фев, 18:30 1 944 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
МИБ Хива тумани йирик миқдордаги солиқ қарздорлигини ундирди Мажбурий ижро бюроси Хива туман бўлими томонидан суд қарорига асосан солиқ қарзини ундириш борасида самарали ишлар ташкил этилиб келинмоқда. Хусусан, Боғот туманлараро иқтисодий судининг 20.12.2018 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор “Хиванефтгазқурилиш” унитар корхонасидан Хива туман ДСИ фойдасига 3,0 млрд. сўм солиқ қарзни ундиришни назарда тутувчи ижро ҳужжати МИБнинг Хива тумани бўлимига келиб тушган эди.

Қарздорликни бартараф қилиш юзасидан корхонага қонунда белгиланган тартибда бир неча бор огоҳлантиришлар берилишига қарамасдан қарздор бюджет олдидаги қарзини ўз муддатида бартараф қилмаганлиги сабабли, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, қарздорликни ундириш корхонанинг мол мулкига қаратилди.

Бироқ, корхонанинг солиқ қарзини қоплашга етарли айрим асосий воситалари, жумладан транспорт воситалари жойида эмаслиги аниқланиб, ушбу транспорт воситаларига бюро ваколатларидан фойдаланган ҳолда қидирув эълон қилиниб, 12 та транспорт воситалари топилиши ҳамда Республиканинг турли бурчакларидан олиб келиниши таъминланиб, E-IJRO AUKSION тизимига электрон онлайн ауқцион савдоларини ташкил этиш учун жойлаштирилиши таъминланди.

Натижада, корхонанинг балансида бўлган “КРАН P.D.K-250-S”-русумли машинаси 137,9 млн. сўмга, “ХАОЮНЬ”-русумли машинаси 355,4 млн. сўмга, “HOWO ZZ5257GJBN3841W”-русумли машинаси 325,0 млн сўмга, “КАМАЗКС35714К”-русумли машинаси 241,1 млн. сўмга, “ISUZU NQR 71PL”-русумли машинаси 167,2 млн. сўмга ва “NEXIA”-русумли машинаси 21,7 млн. сўмга сотилиши таъминланиб, давлат фойдасига жами 1248,4 млн. сўмлик солиқ қарздорлиги ундирилди.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • 5 млрд. сўмдан ортиқ солиқ қарздорлиги ундирилди 10 фев, 16:40
  • 7,5 млрд. сўмдан ортиқ қарзини тўлаган корхонанинг биноси қайтарилди 25 ноя, 18:30
  • Солиқ қарздорлиги ундирилмоқда 23 окт, 17:24
  • Солиқ қарздорликлари ундирилмоқда 30 сен, 16:45
  • Солиқ қарзини тўлашни унутманг 21 сен, 17:23
  • Қарздорнинг мулки хатлангандан кейин қарзини тўлади 25 авг, 12:50
  • Сўнгги янгиликлар
  • "Бу оддий ўйин бўлмайди" - "Истиқлол" бош мураббийи АГМКга қандай таъриф берди? 18 апр, 10:23 1
  • Урганчда Гиннеснинг рекордлар китобига кириши айтилаётган дунёдаги энг йирик бронза от ҳайкали ўрнатилади (видео) 18 апр, 09:44 67
  • Жиззахда қоидани бузган ҳайдовчини сўккан ЙПХ ходимига нисбатан хизмат текшируви тайинланди 18 апр, 09:16 176
  • Афғон йўлаги Марказий Осиё тараққиётига қандай ҳисса қўшади? 18 апр, 08:38 295
  • «Бино чўкканини таъмир пайтида билиб қолишган» — қурилиш вазири «Наврўз» тўйхонаси ҳақида 18 апр, 08:00 485
  • Сурхондарёда 46 ёшли эркак дарахтдан довучча олаётган вояга етмаган болани пичоқлаб қўйди 18 апр, 07:00 253
  • "Барселона" йирик ҳисобда ғалаба қозониб, Испания Кубогини қўлга киритди! 18 апр, 05:15 693
  • "Трактор" - "Шаржа" учрашувида "Пахтакор" учун қулай ҳисоб қайд этилди 18 апр, 01:42 1 141
  • Легионеримиз муҳим голга ассистентлик қилди (видео) 18 апр, 01:39 910
  • Марказий Осиё дербисида имкониятлар қандай? Ёхуд терма жамоа устозининг Саудиядаги режалари ҳақида 18 апр, 00:23 907
  • Бокс. Жаҳон чемпионатида бугун мағлубият бўлдими? 18 апр, 00:00 1 278
  • Россия ФХХ Беларусда давлат тўнтаришининг олди олинганини маълум қилди 17 апр, 23:55 1 059
  • Бўлимлар