«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 08:21
ЎЗO‘Z

Давлат органларида бевосита раҳбарга бўйсунувчи мурожаатлар билан ишловчи алоҳида бўлинмалар ташкил этилади

12 фев, 14:17 3 342 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Давлат органларида бевосита раҳбарга бўйсунувчи мурожаатлар билан ишловчи алоҳида бўлинмалар ташкил этилади Ўзбекистонда барча давлат органларида бевосита раҳбарга бўйсунувчи мурожаатлар билан ишлаш бўйича алоҳида бўлинмалар ташкил этилади. Бу ҳақда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳасида айтилган.

2020 йил 1 августга қадар норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади. Лойиҳада:
- давлат органларида халқ билан мулоқот ва мурожаатлар билан ишлаш тизими самарадорлигини баҳолаш механизмини ишлаб чиқиш;
- давлат идоралари раҳбарлари ва ҳокимларнинг мурожаатлар билан ишлаш бўйича ҳисоботини парламент ва халқ депутатлари кенгашларида мунтазам эшитиш тизими йўлга қўйиш;
- мавжуд штат бирликлари доирасида барча давлат органларида бевосита раҳбарга бўйсунувчи мурожаатлар билан ишлаш бўйича алоҳида бўлинмалар ташкил этиш;
- мурожаатлар билан ишлаш бўлинмалари ходимларини ҳар уч йилда бир марта аттестациядан ўтказиш ва малакасини ошириш;
- давлат органларининг мурожаатлар билан ишлаш бўлинмаси ходимларини лавозимга тайинлаш ва озод этиш масалаларини тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Президент Администрацияси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Халқ қабулхоналари билан мажбурий тартибда келишиш;
- вазирлик, идора ва ҳокимликлар томонидан ҳар чорак якуни бўйича мурожаатлар билан ишлаш натижалари тўғрисидаги маълумотларни ўз расмий веб-сайтларига жойлаштириш назарда тутилади.

Ижро учун масъуллар - Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 0
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 7
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 52
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 98
  • Ботир Қодиров: “5 ёшимда отамни мендан тортиб олишган” 25 апр, 19:37 366
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 146
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 0
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 7
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 7
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 52
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 126
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 76
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 182
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 94
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 34
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 50
  • “Рома” ўйини очилиб кетган Шомуродовни қайтарадими? 25 апр, 23:13 258
  • Равшан Ҳайдаров: Саудия Арабистонига “сюрприз”ларимиз бор... 25 апр, 22:46 179
  • Бўлимлар