«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 01:36
ЎЗO‘Z

Volvo ва Geely автомобил компаниялари бирлашишни режалаштирмоқда

12 фев, 07:58 3 775 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Volvo ва Geely автомобил компаниялари бирлашишни режалаштирмоқда Швециянинг Volvo Car компанияси ва Хитойнинг энг йирик автомобилсозлик компанияси Geely Automobile ягона глобал гуруҳ ташкил этиш мақсадида ўз корхоналарининг тўлиқ бирлашиши имконини кўриб чиқмоқда.

Volvo компанияси 2010 йилдан бери Geely Automobile таркибига киради. Швеция компанияси Geely Automobile билан ўзининг энг янги ишланмалари ва технологиялари билан мунтазам бўлишишига қарамасдан, муайян мустақилликни сақлаб қолган. Эндиликда иккала компания бир корхонага бирлашишга қарор қилди.

Таъкидланишича, бу қадам молиявий ва технологик ҳамкорликни тезлаштириш учун ҳамда соҳада етакчига айланиш ва йирикроқ компанияларга муносиб рақобат ташкил этиш учун зарур ҳисобланади. Бундан ташқари, Volvo бирлашишдан кейин Хитойдаги ишлаб чиқариш қувватларидан фойдалана олади, Geely эса Европа бозорига таъсирини кенгайтириши мумкин бўлади. Икки компания бирлашишига қарамай, ҳар бир марканинг ўзига хослигини сақлаб қолмоқчи.

Айни вақтда Volvo ижрочи директори бошчилигида компанияларнинг бирлашиши режасини ишлаб чиқиш бўйича ишчи комиссия шакллантирилган. Маълум қилинишича, компанияларнинг бирлашиши йил охиригача якунланиши лозим.

Дастлабки баҳолашларга кўра, янги компаниянинг капиталлашуви 30 млрд доллар атрофида бўлади, йиллик ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 2 млнта автомобилни ташкил қилади. Компания Стокҳолм ва Ҳонгконгда иккита қароргоҳга эга бўлади.

Geely 2019 йилда 1,36 млнта автомобил сотган. Volvo 2010 йилда мулкдори ўзгаргач ва шундан кейин моделлари қаторини янгилагач, анча яхши натижалар кўрсатиб келмоқда. Компания 219 йилда бутун дунё бўйлаб 700 мингтага яқин автомобил сотган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 191
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 159
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 212
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 139
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 73
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 370
  • Сўнгги янгиликлар
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 0
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 0
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 1
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 49
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 22
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 27
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 56
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 71
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 154
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 111
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 60
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 160
  • Бўлимлар