«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 17:55
ЎЗO‘Z

Қўшни давлатлардан ўқишни кўчириш муддати 15 мартгача узайтирилди

11 фев, 17:00 4 131 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қўшни давлатлардан ўқишни кўчириш муддати 15 мартгача узайтирилди Фото: Fotolia / WavebreakmediaMicro
Қўшни давлатлардан ўқишни Ўзбекистонга кўчириш бўйича муддат жорий йил 15 мартгача узайтирилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар бермоқда.

Қўшни давлатлар (Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистон) олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар ва уларнинг ота-оналаридан келиб тушган кўплаб мурожаатларни инобатга олган ҳолда, қолаверса, фуқароларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида аризаларни қабул қилиш муддати шу йилнинг 15 мартига қадар узайтирилди”, - дейилади вазирлик маълумотида.

Аввалроқ, қўшни давлатларда ўқиётган Ўзбекистон фуқароларининг ўқишини юртимизга кўчириш бўйича аризалар қабул қилиш бошлангани, аризалар 15 февралгача қабул қилиниши хабар берилганди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги талабалар ва ота-оналарга махсус огоҳлантириш билан ҳам чиқди. Унда айтилишича, ўқишни кўчиришда ҳеч қандай қўшимча талаблар ва синовларга йўл қўйилмайди.

Ўқишни кўчириш бўйича аризалар қуйидаги мезонларга асосан қабул қилинади:

Фуқаролардан Ҳудудий ишчи гуруҳларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари сўралган:
- ариза (жойида тўлдирилади);
- рейтинг дафтарчаси ёки академик маълумотнома (транскрипт) нусхаси;
- паспорт нусхаси.

Хорижий олий таълим муассасаларидан талабалар ўқишини республика олий таълим муассасаларига кўчириш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 105
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 149
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 123
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 57
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 116
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 62
  • Сўнгги янгиликлар
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 1
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 1
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 10
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 20
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 31
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 160
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 172
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 78
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 98
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 48
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 165
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 104
  • Бўлимлар