«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 22:39
ЎЗO‘Z

2020 йили ёш оилалар учун қуриладиган уйларнинг бошланғич бадали давлат томонидан тўлаб берилмаслиги билдирилди

11 фев, 07:00 3 201 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
2020 йили ёш оилалар учун қуриладиган уйларнинг бошланғич бадали давлат томонидан тўлаб берилмаслиги билдирилди Фото: АОКА
Ўзбекистонда 2019 йили қурилган 1064 та уй-жойнинг дастлабки бадал пули учун талаб этиладиган 60 миллиард сўм божхона тўловларининг прогноз кўрсаткичларидан ортиқча бажарилган қисми ҳисобидан қопланган. Бу ҳақда Ёшлар иттифоқи томонидан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди, дея хабар беради «Дарё» нашри.

Шунингдек, яна 2116 та уй-жойнинг бошланғич маблағи республика бюджетининг прогноз кўрсаткичларидан ортиқча бажарилган қисми ҳисобидан олинган.
Ёшлар иттифоқи раисининг биринчи ўринбосари Акмал Жумабоевнинг айтишича, шу йилдан ёш оилалар учун уй-жой бериш механизм ва шартлари ҳукуматнинг сўнгги қарорига кўра ўзгарган.

— Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 сентябрдаги «Мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 760-сонли қарорига мувофиқ, имтиёзли ипотека кредити асосида уй-жой сотиб олишга тавсия этиладиган номзодларни саралаб олиш мезонлари ўзгарди.

Авваллари фақат турар жой шароитларини яхшилашга муҳтожлар сифатида ҳисобда турган ҳамда алоҳида ютуқ, натижаларга эришган, спорт, маданият ва илм-фан вакилларидан иборат ёшлар имтиёзли уй-жой олиш ҳуқуқига эга эди холос. Эндиликда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тизимида камида уч йил мобайнида фаолият олиб бораётган ижтимоий фаол ёш оилалар, шу билан бирга, иш жойида алоҳида намуна ва хизмат кўрсатган ёш оилалар ҳам раҳбарининг тавсиясига кўра, уй-жой олиш учун ариза топшириши мумкин.

Таъкидлаш жоизки, жорий йилдан уйлар учун бошланғич бадал тўлови оила томонидан амалга оширилади. Ҳозирда Марказий банк асосий ставкаси 16 фоизни ташкил этади ва ҳеч қаерда ипотека фоизи 16 фоиз эмас. Аслида шунинг ўзи имтиёз бўлиб хизмат қилиш керак, — деди Акмал Жумабоев.

Маълумот учун, 2020 йили мамлакатда ёш оилалар учун 3878 та уй-жой қурилиши кўзда тутилган. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида 96 та, Андижонда 151 та, Бухорода 160 та, Жиззахда 112 та, Қашқадарёда 160 та, Навоийда 144 та, Наманганда 64 та, Самарқандда 160 та, Сурхондарёда 128 та, Сирдарёда 90 та, Тошкент вилоятида 192 та, Фарғонада 176 та, Хоразмда 96 та ҳамда Тошкент шаҳрида 420 та уй-жой битказилади.
Қурилиш ишлари ҳали бошланмаган, ҳозирда барпо этиладиган жойлашуви аниқланмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 33
  • Ботир Қодиров: “5 ёшимда отамни мендан тортиб олишган” 25 апр, 19:37 133
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 123
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 99
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 81
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 97
  • Сўнгги янгиликлар
  • Файзуллаев Европага қачон кетиши айтилди 25 апр, 21:56 9
  • Украина урушда илк бор АҚШнинг узоқ масофали баллистик ракеталаридан фойдаланди 25 апр, 21:30 60
  • АҚШда Ғазодаги урушга қарши намойишда қатнашган юзлаб талабалар ҳибсга олинди 25 апр, 21:09 35
  • Ғазодаги оммавий қабрлардаги жасадларнинг камида 20 таси тириклай кўмилгани маълум қилинди 25 апр, 20:47 77
  • МБ раиси: Бюджет харажатларининг юқори даражада ошиши инфляцияга ҳам таъсир қилади 25 апр, 20:28 71
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 33
  • Ботир Қодиров: “5 ёшимда отамни мендан тортиб олишган” 25 апр, 19:37 132
  • Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ" 25 апр, 19:12 92
  • Буркина-Фасо армияси 223 нафар тинч аҳоли вакилларини қириб ташлагани айтилмоқда 25 апр, 18:48 90
  • Дэвид Кэмероннинг Марказий Осиё давлатларига сафари: Ғарб нимадан хавотирда? 25 апр, 18:18 175
  • Хави: "Қароримни ўзгартирдим, чунки..." 25 апр, 18:00 66
  • Россия қуролли кучлари Черкаск ва Днипропетровск вилоятларига зарба берди 25 апр, 17:36 126
  • Бўлимлар