«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 06:07
ЎЗO‘Z

Бош прокуратура: Ҳокимнинг матбуот котиби «нома»лари ўрганилмоқда

10 фев, 19:05 3 132 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бош прокуратура: Ҳокимнинг матбуот котиби «нома»лари ўрганилмоқда Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти ҳокими матбуот котиби Мирзоҳид Ботировга тегишли экани айтилаётган ёзишмаларнинг нусхаси (скриншот) тарқалганидан хабарингиз бор. Уларда айниқса блогер Отабек Нуритдиновнинг 15 суткага «кесилиши»га оид шубҳаларга асос бўлувчи гаплар борлиги жамоатчиликнинг қизиқишини чандон орттираётгани ҳам рост.

Ҳолат нозик ва жиддийлиги эътиборидан прокуратура дарҳол ҳолатни ўрганишга тушди. Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, ҳокимнинг матбуот котибига тегишли экани айтилаётган «нома»лар Андижон вилояти прокуратураси томонидан ўрганилмоқда. Натижаси бўйича қўшимча маълумот берилади.

Бу орада Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати ҳам ҳолат юзасидан расмий баёнот берди. Унга кўра:«Фейсбук» ижтимоий тармоғида «Ёшлар олами» аккаунти билан фойдаланувчи Мирзоҳид Ботировнинг ушбу аккаунти хакерлик ҳужумига учраган бўлиб, М.Ботиров 2020 йилнинг 8 февраль куни ушбу ҳолатлардан хабар топган ва шу куннинг ўзидаёқ вилоят прокуратурасига ариза билан мурожаат қилган. Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан скриншотдаги ёзишмалар ким томонидан олиб борилганлигига аниқлик киритилмоқда.

Ушбу хабарлар тафсилоти бўйича қўшимча маълумот тақдим этилади».

Албатта, вазиятга жиддий ўрганиш орқалигина ойдинлик киритилиши мумкин. Бироқ ҳозирданоқ катта-катта молия муассалари ёки машҳурдан машҳур инсонларнинг тармоқдаги аккаунтини «нишонга оладиган» хакерлар бир вилоятнинг сирлигина матбуот котибига ҳужум қилгани ҳозирданоқ шубҳа уйғотаётир.

Хўп, ўрганиш натижаларини кутамиз.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 70
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 249
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 97
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 235
  • Тошкент вилоятида жаҳл устида мижозининг сочини калга олиб ташлаган сартарош узр сўради (видео) 19 апр, 16:09 222
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 123
  • Сўнгги янгиликлар
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 59
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 99
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 155
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 328
  • Часив Яр ҳам хавф остида. Бу шаҳарни йўқотмаслик Украина учун нега бунчалик муҳим? 19 апр, 23:23 189
  • Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади 19 апр, 22:56 249
  • Германия ва Польша авиакомпаниялари Тель-Авивга рейсларни бекор қилди 19 апр, 22:30 52
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 96
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 117
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 69
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 151
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 70
  • Бўлимлар