«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 06:42
ЎЗO‘Z

Наманганда қалбаки 20 минг долларни 9 минг АҚШ долларига сотаётган шахс ушланди

07 фев, 18:15 2 993 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Наманганда қалбаки 20 минг долларни 9 минг АҚШ долларига сотаётган шахс ушланди Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бошқармаси ва Қирғизистон Республикаси миллий хавфсизлик Давлат қўмитаси ходимларининг Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармасини жалб қилган ҳолда ўтказган ўзаро ҳамкорликдаги тезкор тадбири давомида катта миқдордаги қалбаки хорижий валюталарнинг муомалага чиқарилишига чек қўйилди.

Қирғизистон Республикаси Жалолобод вилояти Ола-буқа туманида истиқомат қилувчи, 1987 йилда туғилган М.Н. чегарадан ноқонуний олиб кирилган 200 дона қалбаки 100 АҚШ доллари купюрасини Наманган шаҳрида харидорга 9 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида ушланди.
Ушбу қалбаки 20 минг АҚШ долларининг миллий валютадаги эквиваленти 190 млн. сўмдан зиёдни ташкил этади.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддасига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари доирасида мазкур ишга алоқадор бўлган бошқа шахсларни аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 0
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 223
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 320
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 588
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 87
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 67
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 0
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 187
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 90
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 39
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 159
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 161
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 223
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 91
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 265
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 320
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 397
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 176
  • Бўлимлар