«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 16 2024, 23:24
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига қўшимчалар киритилади

07 фев, 11:53 3 200 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига қўшимчалар киритилади "Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг 182-моддаси қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилади:

“Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш жараёнида, ушбу моддада назарда тутилган жиноятни биринчи марта содир этган шахс, агар у жиноят аниқланган кундан эътиборан ўттиз кунлик муддатда ихтиёрий равишда божхона тўловларини, шу жумладан божхона тўловлари ўз вақтида тўланмаганлиги учун пеняни тўлиқ тўлаган, етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган ва товарларнинг божхона расмийлаштирувини амалга оширган бўлса, жавобгарликдан озод қилинади, Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтилиши чекланган ва тақиқланган товарларни олиб ўтиш билан боғлиқ ҳоллар бундан мустасно”.

Эслатиб ўтамиз, божхона назоратини четлаб ёки божхона назоратидан яшириб ёхуд божхона ҳужжатлари ёки воситаларига ўхшатиб ясалган ҳужжатлардан алдаш йўли билан фойдаланган ҳолда ёки декларациясиз ёхуд бошқа номга ёзилган декларациядан фойдаланиб, товар ёки бошқа қимматликларни кўп миқдорда Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтказиш, шундай ҳаракат учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш:
а) жуда кўп миқдорда;
б) чегарани бузиб ўтиш, яъни божхона хизматининг розилигини олмасдан туриб, товар ёки бошқа қимматликларни Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан очиқдан-очиқ ўтказиш йўли билан;
в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб;
г) хизмат лавозимидан фойдаланган ҳолда содир этилган бўлса, - базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 145
  • 15 апрел учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 14 апр, 18:03 149
  • Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 13 апрель куни ёмғир ёғиши кутилмоқда 12 апр, 13:24 298
  • Ўзбекистонда 11 апрель куни ҳаво ҳарорати 32 даражагача кўтарилади 10 апр, 13:11 50
  • Ўзбекистонда 10 апрель куни ҳарорат 30 даражагача кўтарилади 09 апр, 12:13 63
  • Президент бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолади 08 апр, 22:37 138
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қарши тумани прокуратураси терговчиси пора олаётганда ушланди 16 апр, 22:45 0
  • 1 майдан электр энергияси ва табиий газ тарифлари ўзгаради 16 апр, 22:16 0
  • Эрон-Исроил можароси: сиёсатшунослар қандай фикрда? 16 апр, 21:50 0
  • Олимлар кексаликда ҳам ақл-идрокни сақлаб қолишнинг оддий усулларини аниқлади 16 апр, 21:24 5
  • Шавкат Мирзиёев 12 ҳудудда оқсаётган жараён ҳақида гапирди 16 апр, 21:00 58
  • Италия футболини ёритувчи L'Unione Sarda нашри: “Бу иккисидан эҳтиёт бўлинг” 16 апр, 20:35 103
  • Малайзия бош мураббийи: "Ўзбекистонни ютиш учун энг зўр ўйинимизни намойиш этишимиз шарт" 16 апр, 20:20 48
  • U-23 Осиё кубоги. Тимур Кападзе: "Ҳар бир жамоа мусобақани ғалаба билан бошлашни истайди" 16 апр, 19:56 76
  • Шомуродовнинг охирги голи жамоадошини рекордчига айлантирди 16 апр, 19:40 194
  • "Андижон"нинг тоза голи инобатга олинмаган, "Насаф" тепган пенальти нотўғри, лекин ... 16 апр, 19:13 153
  • Долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 16 апр, 18:57 66
  • Crocus теракти бўйича айбланаётган икки тожикистонлик ҳибсга олиниши юзасидан шикоят қилди 16 апр, 18:30 333
  • Бўлимлар