«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 16:08
ЎЗO‘Z

Тошкент кўчаларида иккита янги йўл белгиси ўрнатилди (фото)

07 фев, 11:03 6 052 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкент кўчаларида иккита янги йўл белгиси ўрнатилди (фото) Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, кўплаб қоидабузарликлар пиёдалар томонидан амалга оширилиши аниқланди. Улар томондан йўл ҳаракати хавфсизлигига риоя қилмаслик оқибатида йўл-транспорт ҳодисаларининг аксарияти юз беради.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ
Жумладан, пиёдалар автомобил йўлини улар учун махсус ажратилган йўлак орқали эмас, балки белгиланмаган жойлардан кесиб ўтишади. Бунинг олдини олиш ва пиёдаларни яна бир марта огоҳ бўлишга чақириш мақсадида Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси пиёдалар учун янги тақиқловчи белгини (3.10. Пиёдаларнинг ҳаракатланиши тақиқланган) ўрнатди.



Ушбу белги Мирзо-Улуғбек тумани Султония кўчасидаги ер ости йўлаги ҳамда Юнусобод деҳқон бозоридаги ер ости йўлаги ёнида ва Шайхонтоҳур туманидаги Беруний ва Сақчисимон кўчалари кесишмасида (Чорсу бозори рўпарасида) ўрнатилди.

Таъкидланишича, пиёдалар томонидан қоидалар тез-тез бузилувчи бу жойларда ушбу белгиларни ўрнатишдан мақсад йўл-транспорт ҳодисалари сонини камайтириш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашдан иборат.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ
Шунингдек, Юнусобод туманидаги Амир Темур ва Осиё кўчалари кесишмасида огоҳлантирувчи 1.32 “Тирбандлик” йўл белгиси ўрнатилди.

Ушбу белги вақтинчалик ёки чорраҳалар олдида ўрнатилган ўзгарувчи тасвирли белгиларда, тирбандлик юзага келган ҳудудни четлаб ўтиш имконияти бор жойда қўлланилади.

Ушбу белги ёрдамида ҳайдовчилар олдинда тирбандлик борлигидан огоҳлантирилади. Ўз манзилига шошаётган ҳайдовчилар бу белгини кўргач йўлларини бошқа йўл орқали давом эттиришлари мумкин бўлади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • UzAuto Motors автомобилларидан бирига шартнома беришни бошлайди 28 мар, 18:02 218
  • АҚШ автомобиллар учун тарихдаги энг қатъий экостандартларни жорий этмоқчи 24 мар, 06:09 101
  • “Бу ўзбекистонликларни аёвсиз талаш дегани” — фаоллар электромобиллар импортига чеклов қўйилишидан норози 19 мар, 18:02 896
  • UzAuto Motors нархлар ошмаганини маълум қилди 12 мар, 18:23 186
  • UzAuto Motors автомобиллар нархи оширилишини эълон қилди 12 мар, 16:09 320
  • Энди транспорт воситасини нотариал идорага бормасдан сотиш мумкин 08 мар, 15:56 358
  • Сўнгги янгиликлар
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 0
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 34
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 95
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 69
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 114
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 40
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 153
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 70
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 43
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 184
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 123
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 326
  • Бўлимлар