«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2024, 23:09
ЎЗO‘Z

Марказий штаб: Хитойдан келган 724 фуқаро тиббий кузатувда, 2200га яқин кишида кузатув якунланди

07 фев, 09:48 3 066 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Марказий штаб: Хитойдан келган 724 фуқаро тиббий кузатувда, 2200га яқин кишида кузатув якунланди ССВ ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги
Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги қошида тузилган коронавирусга қарши кураш марказий штаби жаҳонда эпидемия тарқалиши ва унинг Ўзбекистонга кириб келмаслиги бўйича кўрилаётган чоралар ҳақида маълумот берди.

6 февраль ҳолатига берилган кунлик ахборотда қуйидагича маълумотлар келтирилган:
«Жорий йилнинг 5-феврал куни Агентликнинг вирусология лабораториясига Хитой Халқ Республикасидан келган 245 нафар фуқаролардан коронавирус инфекцияси таҳлили учун намуналар келтирилиб, ушбу намуналарда коронавирус инфекцияси топилмади.

И.Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига жорий йилнинг 5 февраль куни хорижий давлатлардан 28 та самолёт қабул қилинди, 3990 нафар фуқаролар санитария-карантин пунктларида термометриядан ўтказилди.

Темир йўллари АЖ марказий Санитария-эпидемиология хизматига қарашли 6 та санитария-карантин пунктидан жами 663 нафар фуқаролар ўтишган, шулардан 40 нафарини хориж фуқаролари ташкил этади. Тана ҳарорати кўтарилган беморлар анииқланмаган.

Давлат чегара кесишиш пунктларидаги санитария-карантин пунктлари орқали 1585 та автотранспортлар, 28644 нафар фуқаролар ўтказилган, шулардан 14646 нафари чет эл фуқаролари ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тақдим этилган Хитой Халқ Республикасидан келган фуқаролар рўйхати асосида 2912 нафар фуқароларимиз тиббий кўрикдан ўтказилди. Шулардан 2188 нафарида касалликни яширин даври (14 кун) якунлангани ва тиббий кўрик давомида ҳеч қандай коронавирус инфекцияси белгилари аниқланмаганлиги боис тиббий кузатув ишлари якунланди. Бугунги кунда 724 нафар фуқаролар 14 кунлик тиббий кузатувга олинди.

Хукумат комиссияси қарори билан жорий йилнинг 4-6 февраль кунлари Ўзбекистонга Хитой Халқ Республикасининг Пекин шаҳридан 2 та ҳамда Ухань провинциясидан 1 та чартер рейслар орқали жами 584 нафар фуқароларимиз олиб келинди. Фуқароларнинг барчаси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиясига кўра махсус тайёрланган муассасаларга жойлаштирилди ва 14 кун муддат давомида (касалликнинг яширин даври давомида) тиббий назоратга олинди. Фуқаролар учун махсус тайёрланган муассасаларда барча зарурий шароитлар яратилган.

Агентликнинг марказий штаби мутахассислари томонидан 71-276-49-66 ишонч телефони орқали мурожаат қилганларга тушунтиришлар, аниқ маълумотлар ва зарур тавсиялар бериб борилмоқда.

Мамлакатимиз аҳолиси ўртасида коронавирус инфекцияси бўйича эпидемиологик барқарорликни таъминлашга йўналтирилган барча профилактик ва эпидемияга қарши тадбирлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан халқаро тиббий санитария қоидалар талаблари асосида амалга оширилмоқда. Бу касалликни Республика ҳудудига кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш борасида амалга оширилаётган профилактик тадбирлар Санитария-эпидемиологик осойишталиги агентлиги томонидан назоратга олинган».




Мавзуга оид янгиликлар
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 12
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 139
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 65
  • Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди 18 апр, 17:23 139
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 123
  • Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади 18 апр, 13:24 162
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 0
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 0
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 0
  • Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди 18 апр, 21:49 9
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 12
  • Оғабек Собиров, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова «Тожикистон халқ ҳофизи» бўлди 18 апр, 21:20 25
  • Қирғизистонда инсон аъзоларини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди 18 апр, 21:07 49
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 139
  • Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради? 18 апр, 19:38 332
  • Футзал. Қирғизистонликлар амалдаги Осиё чемпионини мағлуб этишди 18 апр, 19:19 113
  • Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг 18 апр, 19:00 21
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 77
  • Бўлимлар