«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 23:11
ЎЗO‘Z

Божхоначилар 102 млн. сўмлик дориларни ноқонуний сотишга уринган шахсларни қўлга олишди

06 фев, 13:23 2 816 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Божхоначилар 102 млн. сўмлик дориларни ноқонуний сотишга уринган шахсларни қўлга олишди Божхона органлари томонидан сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бошқармаси томонидан Тошкент шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди. Тадбир давомида Чилонзор туманида фуқаро М.Н. бошқарувидаги “Жентра” русумли автомашина тўхтатилиб, холислар иштирокида белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Натижада, автомашинада сифати кафолатланмаган 300 дона “Тропикамид 10мл/мг” дори воситалари борлиги аниқланди. Тезкор тадбир тадбир давом эттирилиб, Яккасарой туманида тўхтаб турган, фуқаро С.А. бошқарувидаги “Жентра” русумли автомашина ҳам тегишли тартибда кўздан кечирилди. Текширув давомида автомашинада 10 509 хил дори воситалари яширилганлиги аниқланди.

Шунингдек, юқоридаги сифати кафолатланмаган дори воситаларининг савдосида фаол иштирок этган фуқаро М.Н. 10,5 миллион сўмни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Ушбу шахс қўлга олинганидан сўнг ўз ихтиёри билан 300 дона “Тропикамид 10мл/мг” дори воситаларини тадбир иштирокчиларига топширди.

Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида умумий қиймати 102 миллион сўмлик 600 дона “Тропикамид 10мл/мг” ва 10 509 дона 40 номдаги дори воситалари ашёвий даллилар билан қўлга олинди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 28
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 36
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 30
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 192
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 215
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 144
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 0
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 1
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 0
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 28
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 19
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 57
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон финал учун Саудиядан реванш олди! (видео) 26 апр, 21:20 81
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 36
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 56
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 56
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 45
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 54
  • Бўлимлар