«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2024, 19:46
ЎЗO‘Z

ВХЛ. "Ҳумо" плей-оффга чиқди!

06 фев, 10:09 2 835 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
ВХЛ. "Ҳумо" плей-оффга чиқди! Бугун Олий хоккей лигаси (ВХЛ) - Буюк ипак йўли кубоги мунтазам чемпионатида навбатдаги ўйинлар бўлиб ўтди.
"Ҳумо" жамоаси ўз майдонида Твернинг "Динамо" клубига қарши баҳс олиб борди ва 5:4 ҳисобида рақибдан устун келди. "Қанотлилар" учрашув давомида икки бор ҳисобда ортда қолганларига қарамай иродали ғалабани қўлга киритишди.

Шу тариқа, биринчи конференцияда 59 очко (А дивизонда 59 очко, 5-ўрин) жамғаришга эришган Евгений Попихин шогирдлари плей-офф йўлланмасига расман эга чиқишди.

Гап шундаки, "Тамбов" бугун "Ростов" билан ўйинда очко йўқотса, тошкентликлар муддатидан олдин плей-оффга чиқишар эди. Амалда ҳам шундай бўлди, "Ростов" 3:2 ҳисобида рақибидан устун келди.

Эндиликда "Ҳумо"нинг энг яқин таъқибчилари бўлмиш "Тамбов" ҳамда "Динамо Тверь" олдинда турган барча беллашувларда ғалаба қозониб, "қанотлилар" мағлуб бўлган тақдирда улар очколар сони бўйича бизникиларга етиб олиш имкониятига эгалар. Аммо асосий вақтдаги ғалабалар сони эвазига Евгений Попихин шогирдлари рақиблардан олдинда туради.

5 февраль ўзбек хоккейи тарихидан жой олди. Бугунги ўйинда илк бор мухлислар майдонга ўйинчоқлар улоқтириш маросимида иштирок этишди. Мазкур юмшоқ ўйинчоқлар онкологик касалликдан азият чекувчи болаларга ва меҳрибонлик уйларига тақдим этилади.

Бундан ташқари, Тошкентнинг "Ҳумо" хоккей клуби Олий Хоккей лигаси (ВХЛ) плей-офф босқичига чиқди. Хоккейчилар шанба куни сафар ўйинлари серияси учун Нижний Новгородга йўл олишади. У ерда 10 февраль куни "Торпедо-Горький" "Ҳумо"ни қабул қилади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 15:00 да старт олади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Футзал. Қирғизистонликлар амалдаги Осиё чемпионини мағлуб этишди 18 апр, 19:19 0
  • Кепанинг 5 йил олдин кўрсатган "ҳунари" бугун "Реал"ни ярим финалга олиб чиқмоқда 18 апр, 18:25 0
  • Гвардиола: «Ман Сити» бугун ҳар томонлама ажойиб эди» 18 апр, 17:07 13
  • Ўзбекистонлик спортчи финал йўлланмасини қўлга киритди 18 апр, 15:18 33
  • «Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди? 18 апр, 10:39 210
  • “Элдорда бунақасини кўрмагандик”. Раньери Шомуродов ҳақида яна нималар деди? 18 апр, 09:09 511
  • Сўнгги янгиликлар
  • Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг 18 апр, 19:00 0
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 0
  • Кепанинг 5 йил олдин кўрсатган "ҳунари" бугун "Реал"ни ярим финалга олиб чиқмоқда 18 апр, 18:25 0
  • Украина бош вазири: “Агар Россия ғалаба қозонса, Учинчи жаҳон уруши бошланади” 18 апр, 18:03 0
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 7
  • Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди 18 апр, 17:23 14
  • Гвардиола: «Ман Сити» бугун ҳар томонлама ажойиб эди» 18 апр, 17:07 13
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 41
  • Шифокор тавсиясисиз қабул қилиб бўлмайдиган 3 хил витамин 18 апр, 16:23 34
  • Қозоғистонда сув тошқинлари оқибатида 7 киши ҳалок бўлди 18 апр, 16:00 46
  • G7 вазирлари Украина ва Яқин Шарқдаги урушларни муҳокама қилди 18 апр, 15:35 29
  • Ўзбекистонлик спортчи финал йўлланмасини қўлга киритди 18 апр, 15:18 33
  • Бўлимлар