«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 16 2024, 10:16
ЎЗO‘Z

Президент 58 нафар фуқарони афв этиш ҳақидаги фармонни имзолади

06 фев, 09:05 2 646 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Президент 58 нафар фуқарони афв этиш ҳақидаги фармонни имзолади Президент Шавкат Мирзиёев Конституциянинг 93-моддаси 23-бандига асосан, билиб-билмай жиноят содир этган, ҳозирги вақтда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган жазо муддатини ўтаётган 58 нафар фуқарони афв этиш ҳақидаги фармонни имзолади.

Афв этилганларнинг 41 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинади, 3 нафарига тайинланган жазо енгилроқ жазо билан алмаштирилади.
Шунингдек, 14 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилади. Афв этилганларнинг 2 нафарини аёллар ташкил этади.

Бу воқеа юртимизда олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг, халқимизга хос бағрикенглик, кечиримли бўлиш, олижаноблик ва меҳр-мурувват кўрсатиш каби эзгу фазилатлар намоён бўлганлигининг амалий ифодасидир.

Фармон ижроси юзасидан афв этилган шахсларни оиласи ва яқинлари бағрига қайтариш, ижтимоий ҳаётга мослашиб, фойдали меҳнат билан шуғулланишлари, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиб, жамиятда муносиб ўрин топишлари учун уларга кўмак бериш юзасидан масъул вазирлик ва идораларга тегишли топшириқлар берилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Дудуқланган болани қўрқитиш усулида даволашга уринган аёл ўқув маркази очгани ҳақида видео тарқалди 15 апр, 22:50 208
  • Шавкат Мирзиёев бир қатор давлатларнинг ТИВ раҳбарларини қабул қилди 15 апр, 22:00 89
  • Шавкат Мирзиёев Кўрфаз давлатлари ташкилоти бош котибини қабул қилди 15 апр, 21:36 44
  • Ўзбекистонда миллий контент яратишдаги муаммолар муҳокама қилинди 15 апр, 20:49 67
  • Шавкат Мирзиёев Қатар делегациясини қабул қилди 15 апр, 19:46 46
  • Ўзбекистон ТИВ Яқин Шарқдаги вазият бўйича баёнот берди 15 апр, 18:28 116
  • Сўнгги янгиликлар
  • Байден ва рафиқасининг умумий даромади эълон қилинди 16 апр, 09:43 15
  • Украина кучлари Қримдаги Россия қўмондонлик пунктига зарба берди 16 апр, 09:41 25
  • АҚШ Киевнинг дронларни йўқ қилишда ёрдам бериш ҳақидаги илтимосига жавоб қайтарди 16 апр, 09:38 43
  • Нетаняҳу Эронга жавоб учун нишонлар рўйхатини тайёрлашни буюрди 16 апр, 08:18 75
  • Ўзбекистонда хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқлари ҳимояси кучайтирилади 16 апр, 08:14 24
  • Украина 100 км дан ортиқ парвоз масофасига эга камикадзе дронини яратди 16 апр, 06:47 72
  • Зеленский Ғарбдан Украинани худди Исроилдек ҳимоя қилишни сўради 16 апр, 00:23 254
  • Британия бош вазири: “G7 мамлакатлари Эронга қарши чора кўриш масаласини муҳокама қиляпти” 15 апр, 23:59 123
  • Оренбургдаги сув тошқинлари оқибатида 18,5 мингга яқин турар жой биносини сув босди 15 апр, 23:13 159
  • Дудуқланган болани қўрқитиш усулида даволашга уринган аёл ўқув маркази очгани ҳақида видео тарқалди 15 апр, 22:50 208
  • Кино соҳасида ҳам муваффақиятга эришган жаҳонга машҳур хонандалар 15 апр, 22:22 115
  • Шавкат Мирзиёев бир қатор давлатларнинг ТИВ раҳбарларини қабул қилди 15 апр, 22:00 89
  • Бўлимлар