«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 05:50
ЎЗO‘Z

Билл Гейтс фонди коронавирусга қарши курашиш учун 100 миллион долларгача маблағ ажратади

06 фев, 08:10 3 077 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Билл Гейтс фонди коронавирусга қарши курашиш учун 100 миллион долларгача маблағ ажратади Аввалроқ фонд коронавируснинг Хитой ва Африка мамлакатларида тарқалишининг олдини олиш учун 10 миллион доллар ажратиши маълум қилинганди.

Microsoft компанияси асосчиси, миллиардер Билл Гейтс ва унинг турмуш ўртоғи Мелинда Гейтс фонди (Bill & Melinda Gates Foundation) коронавирус тарқалишига қарши курашиш учун 100 миллион долларгача маблағ ажратади. Бу ҳақда сайт фондида хабар қилинди.

Аввалроқ фонд коронавируснинг Хитой ва Африка мамлакатларида тарқалишининг олдини олиш учун 10 миллион доллар ажратиши маълум қилинганди.
"Бугун Билл ва Мелинда Гейтс фонди 2019-nCoV янги коронавирусига қарши глобал кураш учун зудлик билан 100 миллион долларгача ажратишини эълон қилди", - дейилади баёнотда.

Қайд этилишича, фонд коронавирус юқтирган инсонларни "текшириш, изоляция қилиш ва даволаш ишларини тезлаштириш ҳамда касаллик тарқалишининг олдини олиш учун 20 миллион долларгача" ажратади. Маблағлар Хитой ва касаллик аниқланган бошқа давлатларнинг соғлиқни сақлаш органларига тақдим этилади.

Бундан ташқари, Африка ва Жанубий Осиёдаги муҳтож аҳолини ҳимоя қилиш учун 20 миллион долларгача маблағ ажратилади.
Яна 60 миллион долларгача маблағ 2019-nCoV коронавирусини даволаш ва диагностика қилиш бўйича ишланмалар ва вакциналарни синовдан ўтказишга ажратилади.

Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда коронавирус юқтирганлар сони 24,3 минг кишидан ошиб кетган, 490 киши вафот этган, Ҳонгконгда бир киши вафот этган. Дунёнинг бошқа давлатларида 170дан ортиқ киши касалликка чалинган.
Билл Гейтс, коронавирус




Мавзуга оид янгиликлар
  • Афғонистондаги далаларга чигирткалар ҳужум қилди 23 апр, 21:44 86
  • Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди 23 апр, 20:53 474
  • Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди» 23 апр, 20:00 554
  • Хитойда порахўр амалдорларни қидириш бўйича “Тулки ови” операцияси бошланди 23 апр, 18:29 169
  • Россия дронлари Одессага ҳужум қилди: 9 киши жароҳат олди 23 апр, 15:26 210
  • Америка Урушни ўрганиш институти: Россия Харкив аҳолисини шаҳардан қочишга мажбурламоқчи 23 апр, 14:36 289
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 64
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 127
  • Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак" 23 апр, 23:48 47
  • Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити" 23 апр, 23:20 52
  • Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, энг муҳими бор кучимизни ишга солиш" 23 апр, 23:03 56
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнам устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди (видео) 23 апр, 22:44 90
  • Аббосбек Файзуллаев бирданига учта совринга даъвогар 23 апр, 22:24 168
  • Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз" 23 апр, 22:20 135
  • Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади" 23 апр, 22:02 84
  • Афғонистондаги далаларга чигирткалар ҳужум қилди 23 апр, 21:44 86
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 169
  • Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди 23 апр, 20:53 474
  • Бўлимлар