«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 17 2024, 00:47
ЎЗO‘Z

Виктор Жалилов "Машъал"да

02 фев, 13:53 2 980 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Виктор Жалилов "Машъал"да Маълумки, охирги пайтларда Муборакнинг “Машъал” клубига янги бош мураббий сифатида кимни тайинланиши кўпчиликни қизиқтириб келаётганди. Боиси, ўтган йили про-лигада “Машъал”га бош мураббийлик қилган Асрор Алиқуловда “Про” лицензияси йўқлиги сабабли у Суперлигада ушбу лавозимда ишлай олмасди. Натижада Асрор Чориевич жамоа билан хайрлашганди.

“Машъал” эса бош мураббий лавозимига хориждан мутахассис излаётгани ҳеч кимга сир эмасди. Бу борада клуб раҳбарияти ҳам европалик мураббийлар билан музокаралар олиб борилаётгани ҳақида маълум қилганди. Лекин кейинчалик воқеалар ривожи бошқача тус олди ва раҳбарият жамоага ўзимиздаги таниқли мутахассислардан бири тажрибали Виктор Жалиловни таклиф қилишни маъқул топишди.

Ўтган йили “Локомотив” жамоасида фаолият олиб борган ушбу мураббийни ҳамма яхши танийди. У ўз вақтида “Машъал” клубида ҳам самарали иш олиб борганини ишқибозлар ҳали унутишмаган бўлса керак. Муборакликлар эса Жалилов билан яна бир бор ҳамкорлик қилишга бел боғладилар. Лекин гап шундаки, Виктор Романович бош мураббийлик лавозимида ишласа ҳам натижа учун жавобгар ҳисобланмайди. Бу борада Дилявер Ваниев барча масъулиятни ўз бўйнига олади. Жалилов эса бу борада унга ўз маслаҳатлари билан кўмаклашади. Умуман олганда, мураббийлар штабида Дилявер Ваниев, Виктор Жалилов ва Ботир Қораев биргаликда иш олиб борадилар.

Шунингдек, таркибга бир қатор легионер ўйинчилар ҳам қўшилишган. Маълум бўлишича, улар Европа ва Африкадан келишган. Жамоа аъзолари Муборакдаги йиғинни якунлаб 3 февралдан Тошкентда навбатдаги тайёргарлик босқичига киришадилар. У ерда эса бир қатор назорат учрашувлари ҳам ташкиллаштирилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Испанлар Файзуллаевга эътибор қаратди... 17 апр, 00:30 0
  • ЦСКА Аббосбек Файзуллаев гол урган ўйинда “Балтика”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди 17 апр, 00:04 0
  • Италия футболини ёритувчи L'Unione Sarda нашри: “Бу иккисидан эҳтиёт бўлинг” 16 апр, 20:35 211
  • Малайзия бош мураббийи: "Ўзбекистонни ютиш учун энг зўр ўйинимизни намойиш этишимиз шарт" 16 апр, 20:20 88
  • U-23 Осиё кубоги. Тимур Кападзе: "Ҳар бир жамоа мусобақани ғалаба билан бошлашни истайди" 16 апр, 19:56 99
  • Шомуродовнинг охирги голи жамоадошини рекордчига айлантирди 16 апр, 19:40 269
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ню-Йоркда Доналд Трамп устидан жиноий суд жараёни бошланди 16 апр, 23:59 2
  • Соч тўкилишини бартараф этадиган 8 та маҳсулот 16 апр, 23:07 21
  • Қарши тумани прокуратураси терговчиси пора олаётганда ушланди 16 апр, 22:45 70
  • 1 майдан электр энергияси ва табиий газ тарифлари ўзгаради 16 апр, 22:16 65
  • Эрон-Исроил можароси: сиёсатшунослар қандай фикрда? 16 апр, 21:50 51
  • Олимлар кексаликда ҳам ақл-идрокни сақлаб қолишнинг оддий усулларини аниқлади 16 апр, 21:24 37
  • Шавкат Мирзиёев 12 ҳудудда оқсаётган жараён ҳақида гапирди 16 апр, 21:00 110
  • Италия футболини ёритувчи L'Unione Sarda нашри: “Бу иккисидан эҳтиёт бўлинг” 16 апр, 20:35 211
  • Малайзия бош мураббийи: "Ўзбекистонни ютиш учун энг зўр ўйинимизни намойиш этишимиз шарт" 16 апр, 20:20 88
  • U-23 Осиё кубоги. Тимур Кападзе: "Ҳар бир жамоа мусобақани ғалаба билан бошлашни истайди" 16 апр, 19:56 99
  • Шомуродовнинг охирги голи жамоадошини рекордчига айлантирди 16 апр, 19:40 269
  • "Андижон"нинг тоза голи инобатга олинмаган, "Насаф" тепган пенальти нотўғри, лекин ... 16 апр, 19:13 198
  • Бўлимлар