«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 13:06
ЎЗO‘Z

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди эмблемаси тасдиқланди

02 фев, 10:32 4 305 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди эмблемаси тасдиқланди Фото: Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди
2020 йил 31 январь куни Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Мазкур йиғилишда жамоат фонди эмблемаси тасдиқланди. Эмблема марказида бургут тасвирланган, унинг атрофидаги айлана ичида жамоат фонди номи ёзилган. Жамоат фонди эмблемасида бургутдан фойдаланилгани бежиз эмас.

«Бургут — кучли, ғурурли, озодликни севувчи, қатъиятли қуш ва бу хислатлар масс-медиа оламини ҳам ифодалайди. Бургутнинг макони юксак чўққилар бўлиб, у ердан ҳеч бир тўсиқларсиз бутун ён-атрофини кузатиб тура олади. Журналист ва блогерларнинг асосий вазифаси ҳам жамият ҳаётида содир бўлаётган барча воқеа ва ҳодисаларни синчковлик билан кузатиб бориши ҳамда холисона ёритишидир.

Бургут — садоқатли қуш, ғирромлик ва маккорлик унга бегона. Бу хислатлар масс-медиа вакилларининг касб бирдамлиги, уларнинг иноқлиги ва ғояларга содиқлигининг тимсолидир. Бургутнинг кучи эса жамиятимизда сўз эркинлигини янада мустаҳкамлаш ниятида бўлган журналист ва блогерлар ҳамжамиятининг куч ва ғайратини ифодалайди.

Бургут ўзининг зийраклиги ва қатъиятлиги билан ҳам алоҳида ажралиб туради. У ўз олдига қўйган мақсади сари дадил ҳаракат қилади. Масс-медиа вакиллари ҳам ўз материалларида бирор масала ёки муаммони ёритганда, уларни охиригача ҳал қилиш йўлида қатъият кўрсата олиши керак», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, янги ташкил этилган Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондининг асосий мақсади оммавий ахборот воситаларига медиа бозорида тенг шароит яратиш, уларни янада ривожлантириш ҳамда журналист ва блогерларнинг ҳуқуқларини рўёбга чиқаришда кўмаклашишдир.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 50
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 83
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 102
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 217
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 55
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 279
  • Сўнгги янгиликлар
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 0
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 1
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 5
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 22
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 107
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 49
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 85
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 50
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 90
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 83
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 183
  • Оқ уй Украинанинг «Крокус» терактига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларни «тарғибот» деб атади 29 мар, 08:08 94
  • Бўлимлар