«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 21:54
ЎЗO‘Z

Афғонистон президенти Амир Темурни «Темурланг» деб атади

01 фев, 20:30 5 837 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Афғонистон президенти Амир Темурни «Темурланг» деб атади Афғонистон Ислом Республикаси президенти Ашраф Ғани яқинда Кобул шаҳрида мамлакат ёшлари билан учрашувдаги маърузасида ўзбек халқининг буюк сиймолари фаолиятига ҳам тўхталиб ўтди. Президентнинг ушбу учрашувдаги нутқи ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Ашраф Ғани мамлакатнинг илмий салоҳияти, тарихи, иқтисодий имкониятлари ҳақида батафсил сўз юритди. У ўз мамлакатининг азалдан Буюк ипак йўлида жойлашгани, табиий заҳираларга бой экани, азалдан ҳунармандчилик, тижорат, савдо-сотиқ тараққий этгани, ҳали фойдаланилмаган иқтисодий имкониятлари жуда кенг эканини таъкидлади. Шу билан бирга у ўз ватанининг инсоният тамаддуни бешикларидан бири бўлиб келгани, афғон халқининг жаҳон тамаддунига муносиб ҳисса қўшгани ҳақида гапирди. У Афғонистон ҳудудида асрлар давомида яшаб келаётган тожик, пуштун, ўзбек, туркман сингари халқларнинг тили, маданияти, адабиёти, анъаналари уйғун тарзда ривожланиб келганини эътироф этди.

Ашраф Ғани ўзбек халқининг буюк мутафаккири Алишер Навоий фаолиятига алоҳида тўхталиб ўтди:

«Бугун Мир Алишер Навоий жаҳон адабиётининг буюк намояндаларидин бири саналади, – деди Афғонистон раҳбари. – Нафақат Ўзбекистон ёки Марказий Осиёда, балки бутун дунёда ҳар бир ўзбек Алишер Навоийни билади, унинг номи билан фахрланади. Лекин бизда буни кўпчилик унутиб қўйган. Туркий адабиётнинг энг буюк намояндаси бизнинг заминимизда туғилиб ўсганидан, Ҳирот фарзанди эканидан фахрланишимиз керак.

Ашраф Ғани бугун хоки афғон заминида макон топган ўзбек олими Абу Райҳон Беруний сиймоси ҳақида ҳам тўхталиб, у Колумбдан беш аср илгари Америка қитъасини кашф этганини эслатиб ўтди. Шунингдек, бугунги ёшлар Ибн Сино, Жалолиддин Румий, Абдурраҳмон Жомий, Мирзо Абдулқодир Бедил сингари Шарқ алломалари маънавий меросидан баҳра олиши лозимлигига эътибор қаратди.

Бироқ, президент Афғонистоннинг тарихий босқичлари ҳақида гапираркан, Амир Темур номини ҳурматсизлик билан тилга олган, ҳукмронлиги пайтида Ҳилманд ва Фараҳ вилоятларида сув таъминоти тизими издан чиққанини таъкидлаган. Бу эса, Афғонистонда яшовчи туркий тилли фуқароларнинг норозилигига сабаб бўлган. Кўпчилик ижтимоий тармоқларда президент ўз нутқи давомида ишлатган «Темурланг» ибораси учун узр сўраши лозимлигини таъкидлаган.

Таъкидлаш жоизки, Амир Темур ва темурийлар ҳукмронлиги пайтида Афғонистон ҳудудида илм-фан, маданият, адабиёт ва меъморчилик тарақққий этгани тарихий манбаларда ўз аксини топган. Ушбу даврда яратилган моддий ва маданий ёдгорликлар бугунга қадар етиб келган.

Президент учрашув асносида мамлакат келажаги ёшларнинг қўлида экани, илм-маърифат, маданиятни ривожлантириш орқали мамлакатни танг вазиятдан олиб чиқиш мумкинлигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Афғонистон Ислом Республикаси президенти Ашраф Ғани 2017 йилнинг декабрь ойида мамлакатимизга расмий ташриф билан келган, Кўксаройдаги расмий учрашувда ўзбек тилида нутқ сўзлаган эди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 0
  • Ғазодаги уруш Исроил иқтисодиётига қандай таъсир қилди? 19 апр, 18:00 98
  • Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга? 19 апр, 17:33 180
  • Ставропол ўлкасида ҳарбий самолёт қулади (видео) 19 апр, 15:48 160
  • Трамп: “Украинанинг омон қолиши АҚШ учун ҳам муҳим” 19 апр, 15:37 217
  • АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин 19 апр, 12:23 283
  • Сўнгги янгиликлар
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 0
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 0
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 0
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 1
  • Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Жанубий Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит" 19 апр, 19:13 14
  • Шомуродов қайтгач «Юве»дан кўпроқ очко йиғаётган «Каляри». «Интер»дан кейин «Юве» ҳам тўхтатиладими? 19 апр, 18:48 48
  • Исроил Мадримов мутлақ чемпион Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилиши мумкин 19 апр, 18:28 26
  • Ғазодаги уруш Исроил иқтисодиётига қандай таъсир қилди? 19 апр, 18:00 97
  • Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга? 19 апр, 17:33 180
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 45
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 47
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 147
  • Бўлимлар