«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 20:50
ЎЗO‘Z

Президент коронавируснинг Ўзбекистонга кириб келишини олдини олиш бўйича фармойиш чиқарди

01 фев, 09:32 3 743 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Президент коронавируснинг Ўзбекистонга кириб келишини олдини олиш бўйича фармойиш чиқарди Президентнинг 2020 йил 29 январь куни Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг янги тури кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясини ташкил этиш тўғрисидаги фармойиши қабул қилинди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигида ташкил қилинган штаб 24 соат давомида фаолият олиб бормоқда. Агентлик мутахассислари томонидан ишонч телефонлари орқали коронавируснинг олдини олиш борасида Хитойдан келаётган ва ўқиётган талабалар, уларнинг ота-оналари, тадбиркорлар ва бошқа соҳа ходимларига тегишли тушунтиришлар ва тавсиялар бериб борилмоқда.

Жорий йилнинг 31 январь куни Тошкент врачлар малакасини ошириш инситутида коронавирус инфекцияси этиологияси, клиникаси ва профилактикаси ҳамда касалликка гумон қилинганда тиббий ходимларнинг тезкор ҳаракатлари мавзусида ўқув-семинари ўтказилди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси реаниматологлари, инфекционистлари ва Санитария-эпидемиологик осойишталик марказларининг эпидемиологлари иштирок этди. Барча маъмурий ҳудудларда реаниматолог, инфекционист, эпидемиологлардан иборат 3 тадан тезкор ҳаракатлар бригадалари ташкил этилди, шунингдек, мазкур ўқув-семинарда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг вакиллари иштирок этишди.

Жорий йилнинг 31 январ куни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти орқали хориждан келган 4194 нафар фуқаро санитария-карантин пунктларида термометриядан ўтказилган. Шулардан 84 нафари Хитойда ўқийдиган талабалардир. Термометриядан ўтказилган фуқаролар орасида 1 нафар Россиядан учиб келган фуқарода тана ҳарорати юқорилиги аниқланган, шифокорлар томонидан эпидемиологик суриштирув ўтказилганда тана ҳарорати кўтарилган бемор, коронавирус касаллигига гумон қилинган ёки касаллик билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлмаганлиги аниқланган.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ марказий СЭСига қарашли 6 та СКПдан 5 та поездда 953 нафар фуқаро ўтишган ва улар ўртасида тана ҳарорати кўтарилган беморлар аниқланмаган.

Давлат чегара пости орқали кўплаб йўловчи ўтувчи СКПлар Тошкент вилоятининг «Ғишткўприк», «Ойбек», Сурхондарёнинг «Айратон», «Гулбаҳор» ва Дарё порти ҳамда Андижон вилоятининг «Дўстлик» СКПлари орқали 2158 та автотранспорт, 23570 нафар фуқаро ўтказилган, улар орасида юқумли касалликка гумон қилинган беморлар аниқланмаган.

Агентликнинг вирусология лабораториясига коронавирусга текшириш учун 21 нафар фуқародан намуналар олиб келинган, намуналар орасида коронавирус касаллигининг вируси топилмади. Бугунги кунга қадар республика фуқаролари орасида коронавирус инфекцияси қайд этилмади.

Хитой Халқ Республикасида коронавирус инфекцияси бўйича кузатилаётган мураккаб эпидемик вазият, бу касалликни республика ҳудудига кириб келиши ва тарқалиб кетишини олдини олиш борасида амалга оширилаётган профилактик тадбирлар Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан назоратга олинган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотидан олинган маълумотларига кўра, 2020 йил январь ойида Хитой Халқ Республикаси Хубей провинциясидаги Ухань шаҳрида коронавирус (2019-nCoV тури) билан касалланган бемор тўғрисида хабар берилган. Жорий йилнинг 31 январи ҳолатида Хитой Халқ Республикасида жами 9720 нафардан ортиқ фуқаро касалланиб, 1500 нафар фуқаро оғир ҳолатда даволанмоқда, 213 нафар фуқаро ушбу касалликдан вафот этган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти экспертларининг билдиришича, Хитой Халқ Республикасининг барча провинцияларида коронавирус касаллиги тарқалиб улгурган. 2020 йил 30 январь куни ЖССТ Хитой Халқ Республикасида коронавирус инфекцияси эпидемиясини фавқулодда ҳолат деб, тан олди. Россия Федерацияси Хитой Халқ Республикаси билан чегара кесишган жойлардаги ўтказиш пунктларидан фуқароларни ўтишини чеклаган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Халқаро тиббий санитария қоидалари сайтидаги маълумотларга кўра, 2020 йил 31 январь кунига коронавирус (2019-nCoV тури) инфекцияси Гонгонгда ва Тайванда 8 тадан, Малайзия ва Макаода 7 тадан, Японияда 6 та, Австралия, Сингапур ва АҚШда 5 тадан, Таиланд давлатида 14 та, Францияда 6 та, Германия, Въетнам ва Жанубий Корея давлатларида 4 тадан, Канада давлатида 3 та, Непал, Италияда 2 та, Камбоджа, Шри-Ланка, БАА ва Украина давлатларида 1 тадан ҳолат қайд этилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 1
  • Ботир Қодиров: “5 ёшимда отамни мендан тортиб олишган” 25 апр, 19:37 4
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 111
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 91
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 77
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 97
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ботир Қодиров: “5 ёшимда отамни мендан тортиб олишган” 25 апр, 19:37 3
  • Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ" 25 апр, 19:12 48
  • Буркина-Фасо армияси 223 нафар тинч аҳоли вакилларини қириб ташлагани айтилмоқда 25 апр, 18:48 61
  • Дэвид Кэмероннинг Марказий Осиё давлатларига сафари: Ғарб нимадан хавотирда? 25 апр, 18:18 86
  • Хави: "Қароримни ўзгартирдим, чунки..." 25 апр, 18:00 43
  • Россия қуролли кучлари Черкаск ва Днипропетровск вилоятларига зарба берди 25 апр, 17:36 78
  • Полша Киевга ҳарбий хизматга мажбур бўлган эркакларни қайтаришда ёрдам бермоқчи 25 апр, 17:13 50
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 113
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 34
  • Украина Вазирлар Маҳкамаси: Хориждаги 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган украиналик эркаклар энди паспорт ололмайди 25 апр, 15:22 63
  • Футзал. Осиё чемпионати 1/4 финал: Вьетнам қандай таслим этилди? (видео) 25 апр, 15:06 72
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 232
  • Бўлимлар