«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 17 2024, 03:26
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон фуқаролари орасида коронавирус инфекцияси қайд этилмагани маълум қилинди

01 фев, 08:00 3 165 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон фуқаролари орасида коронавирус инфекцияси қайд этилмагани маълум қилинди Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталиги агентлиги мамлакатда коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида барча зарур чора-тадбирлар кўрилаётганини билдирди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишларни янада кучайтириш мақсадида 28 январь куни Вазирлар Маҳкамасида бош вазир бошчилигида Эпидемияга қарши кураш фавқулодда комиссиясининг йиғилиши ўтказилди. Унда қилинаётган ишлар муҳокама қилиниб, қўшимча амалга оширилиши керак бўлган профилактик чора-тадбирлар белгиланиб ижрога қаратилди.

29 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг янги тури кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясини ташкил этиш тўғрисида”ги Фармойиши қабул қилинди.

“Санитария-эпидемиологик осойишталиги агентлигида ташкил қилинган штаб 24 соат давомида фаолият олиб бормоқда. Агентлик мутахассислари томонидан ишонч телефонлари орқали коронавируснинг олдини олиш борасида Хитойдан келаётган ва ўқиётган талабалар ва уларнинг ота-оналари, тадбиркорлар ва бошқа соҳа ходимларига тегишли тушунтиришлар ва тавсиялар бериб борилмоқда”, дейилади хабарда.

Хабарда айтилишича, 31 январь куни Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида коронавирус инфекцияси этиологияси, клиникаси ва профилактикаси ҳамда касалликка гумон қилинганда тиббий ходимларнинг тезкор ҳаракатлари мавзуида Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар Соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш Бош бошқармасининг реаниматологлари, инфекционистлари ва Санитария-эпидемиологик осойишталик марказларининг эпидемиологлари ўртасида ўқув-семинари ўтказилди. Барча маъмурий ҳудудларда реаниматолог, инфекционист, эпидемиологлардан иборат 3 тадан тезкор ҳаракатлар бригадалари ташкил этилди, шунингдек мазкур ўқув-семинарда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг вакиллари иштирок этишди.

Маълумот берилишича, 31 январь куни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига хориждан 38 та самолёт учиб келиб, 4194 нафар фуқаро санитария-карантин пунктларида термометриядан ўтказилган, шулардан 84 нафари Хитойда ўқийдиган талабалардир. Термометриядан ўтказилган фуқаролар орасида Россиядан учиб келган бир нафар фуқарода тана ҳарорати юқорилиги аниқланган, шифокорлар томонидан эпидемиологик суриштирув ўтказилганда тана ҳарорати кўтарилган бемор коронавирус касаллигига гумон қилинган ёки бу касаллик билан касалланган беморлар билан мулоқотда бўлмаганлиги аниқланган.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ марказий СЭСига қарашли 6 та СКПдан 5 та поездда 953 нафар фуқаро ўтган ва улар орасида тана ҳарорати кўтарилган беморлар аниқланмаган.

Тошкент вилоятининг “Ғишт-кўприк”, “Ойбек”, Сурхондарёнинг “Айратон”, “Гулбаҳор” ва Дарё порти ҳамда Андижон вилоятининг “Дўстлик” СКПлари орқали 2158 та автотранспорт, 23570 нафар фуқаро ўтказилган, улар орасида юқумли касалликка гумон қилинган беморлар аниқланмаган.

“Агентликнинг вирусология лабораториясига коронавирусга текшириш учун 21 нафар фуқародан намуналар олиб келинган, намуналар орасида коронавирус вируси топилмади. Бугунги кунга қадар республика фуқаролари орасида коронавирус инфекцияси қайд этилмади.

Хитой Халқ Республикасида коронавирус инфекцияси бўйича кузатилаётган мураккаб эпидемик вазият, бу касалликнинг республика ҳудудига кириб келиши ва тарқалиб кетишининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган профилактик тадбирлар Санитария-эпидемиологик осойишталиги агентлиги томонидан назоратга олинган”, дейилади агентлик хабарида.

31 январь ҳолатига Хитойда жами 9720 нафарни ташкил қилган, 1500 нафар киши оғир ҳолатда даволанмоқда, 213 нафар киши ушбу касалликдан вафот этган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти экспертларининг билдиришича, Хитой Халқ Республикасининг барча провинцияларида коронавирус касаллиги тарқалиб улгурган. 30 январь куни ЖССТ Хитойдаги коронавирус инфекцияси эпидемиясини фавқулодда ҳолат деб тан олди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Халқаро тиббий санитария қоидалари сайтидаги маълумотларга кўра, 31 январь кунига коронавирус инфекциясига чалиниш дунёнинг 20 та давлатида қайд этилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қарши тумани прокуратураси терговчиси пора олаётганда ушланди 16 апр, 22:45 80
  • 1 майдан электр энергияси ва табиий газ тарифлари ўзгаради 16 апр, 22:16 86
  • Шавкат Мирзиёев 12 ҳудудда оқсаётган жараён ҳақида гапирди 16 апр, 21:00 127
  • Ўзбекистонликлар Латвияга ишга таклиф қилинмоқда 16 апр, 17:42 211
  • Cobalt автомашинасида салкам 30 млн. сўмлик жарима аниқланди 16 апр, 17:02 66
  • Ўзбекистонда транспорт воситалари экологик назоратдан ўтказилмоқда 16 апр, 14:43 115
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иорданияда Эрон ҳужуми пайтида уриб туширилган ракеталар интернетда сотувга қўйилди 17 апр, 00:39 26
  • Испанлар Файзуллаевга эътибор қаратди... 17 апр, 00:30 58
  • Машҳур жарроҳ Тимур Ҳайдаров клиникасида тинтув ўтказилди, жиноят иши очилди 17 апр, 00:23 52
  • ЦСКА Аббосбек Файзуллаев гол урган ўйинда “Балтика”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди 17 апр, 00:04 41
  • Ню-Йоркда Доналд Трамп устидан жиноий суд жараёни бошланди 16 апр, 23:59 13
  • Соч тўкилишини бартараф этадиган 8 та маҳсулот 16 апр, 23:07 31
  • Қарши тумани прокуратураси терговчиси пора олаётганда ушланди 16 апр, 22:45 80
  • 1 майдан электр энергияси ва табиий газ тарифлари ўзгаради 16 апр, 22:16 86
  • Эрон-Исроил можароси: сиёсатшунослар қандай фикрда? 16 апр, 21:50 62
  • Олимлар кексаликда ҳам ақл-идрокни сақлаб қолишнинг оддий усулларини аниқлади 16 апр, 21:24 43
  • Шавкат Мирзиёев 12 ҳудудда оқсаётган жараён ҳақида гапирди 16 апр, 21:00 127
  • Италия футболини ёритувчи L'Unione Sarda нашри: “Бу иккисидан эҳтиёт бўлинг” 16 апр, 20:35 237
  • Бўлимлар